Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида стол тенниси бўйича "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Марказий Осиё минтақаси саралаш турнирининг гуруҳ учрашувлари ўтказилмоқда.
Турнирнинг "С" гуруҳида ҳамюртимиз кўп карра мамлакатимиз чемпиони "Рио-2016" Олимпия ўйинлари иштирокчиси Зоҳид Кенжаев илк баҳсини эронлик Нима Аламиянга қарши ўтказди ва йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди. Энди Зоҳид гуруҳ босқичида қозоғистонлик Алан Курмангалиев билан куч синашади.
Шунингдек, мусобақанинг тонгги дастурида "B" гуруҳида Ношад Аламиян (Эрон) ва Алишер Якупбаев (Қирғизистон) ўзаро рақобатлашди ва мазкур ўйин 4:0 ҳисобида Ношад фойдасига ҳал бўлган бўлса, "А" гуруҳида Кирил Герассименко (Қозоғистон) 4:0 ҳисобида Иляс Алланазаровни (Туркманистон) таслим қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун 17 май куни турнирнинг гуруҳ босқичида Розалина Хўжаева Марҳабо Магдиева ҳамда Шоҳрух Искандаров каби стол теннисчиларимиз илк ўйинларини ўтказади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Gi3B38OGFbM" title="“Parij-2024” yoʻllanmasi uchun bahslar shiddatli oʻtmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Жавоҳир Тошхўжаев, Аброр Содиқов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА