“Париж-2024”: Диёра чорак финалга йўл олди
Бугун, 28 июль куни “Париж-2024” Олимпиадасида делегациямиз аъзолари орасида баҳсларни дзюдочиларимиз бошлаб берди.
Аёллар ўртасидаги -52 кг. вазн тоифасида баҳсларнинг 1/8 финал босқичидан иштирокини бошлаган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова япониялик Ута Абега қарши баҳс олиб борди.

Мазкур беллашувда Диёра иппон эвазига япониялик Олимпиада ва тўрт карра жаҳон чемпионини мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА