Шу ҳафта Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошланади. Тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт тадбирида 32 та спорт тури бўйича баҳслар ўтказилади. Ушбу спорт турлари орасида бокс мусобақаларига 27 июль куни старт берилади.

«Париж-2024» Олимпия ўйинларининг бокс мусобақалари тақвими билан танишинг.  

27 июль: Саралаш.   

28 июль: Саралаш ва нимчорак финал.   

29 июль: Саралаш ва нимчорак финал.   

30 июль: Саралаш ва нимчорак финал.   

31 июль: Саралаш, нимчорак ва чорак финал.  

1 август: Нимчорак ва чорак финал.  

2 август: Нимчорак ва чорак финал.  

3 август Чорак ва ярим финал.  

4 август: Чорак ва ярим финал.  

5 август: Дам олиш куни.  

6 август: Ярим финал ва финал (аёллар -60 кг)  

7 август: Ярим финал ва финал (эркаклар -63,5 кг, -80 кг)  

8 август: Ярим финал ва финал (эркаклар -51 кг, аёллар -54 кг)   

9 август: Финал: Эркаклар: -71 кг, -92 кг. Аёллар: -50 кг, -66 кг.  

10 август: Финал: Эркаклар: -57 кг, +92 кг. Аёллар: -57 кг, -75 кг.   

Маълумот ўрнида: Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида дунёнинг 68 мамлакатидан 248 нафар боксчи 13 та вазн (7 эркаклар, 6 аёллар) тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. Бокс баҳслари саралаш босқичи «North Paris Arena» мажмуасида, финал беллашувлари «Roland Garros» стадионида бўлиб ўтади.  

Мазкур мусобақада бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар спортчи билан қатнашади. Аниқроғи, Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг.), Абдумалик Халоков (-57 кг.), Руслан Абдуллаев (-63,5 кг.), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг.), Тўрабек Ҳабибуллаев (-80 кг.), Лазизбек Муллажонов (-92 кг.) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг.) эркаклар ўртасида, Сабина Бобоқулова (-50 кг.), Нигина Ўктамова (-54 кг.), Ситора Турдибекова (-57 кг.) ҳамда Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг.) аёллар орасидаги баҳсларда рингга кўтарилади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Париж — 2024»: Боксчиларимиз қайси куни рингга кўтарилади?