Айни кунларда Ўзбекистон паралимпиячилари Хитойда ўтаётган пара академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ва Сингапурда ўтказилаётган пара сузиш бўйича дунё биринчилигида иштирок этаётганидан хабарингиз бор, албатта.
Бугун, 25 сентябрь куни ушбу мусобақаларда иштирок этадиган пара спортчиларимиз ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Жумладан, Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтаётган пара академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида саралаш беллашувларининг “PR3 Mixed” дастурида Aкбарали Aбдувалиев ва Динара Белянина жуфтлиги мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Сингапурдаги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида эса Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги беш нафар вакили чиқиш қилади:
-Aзизбек Бойназаров (S8) - 50 м масофага эркин усулда, саралаш
-Сардор Бахтиёров (S 7) - 50 м масофага баттерфляй усулида, саралаш
-Муслима Одилова (S 13) - 50 м масофага эркин усулда, саралаш
-Мубинабону Халилова (S13) - 50 м масофага эркин усулда, саралаш
-Егор Болотов (S13) - 50 м масофага эркин усулда, саралаш.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА