Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси (IBSА) президенти Илгар Раҳимов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Мартабали меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерацияси раҳбарияти қарши олди.

Мазкур ташриф доирасида делегация аъзолари мамлакатимизда паралампия ҳаракати, кўзи ожиз тоифасидаги паралимпиячиларга яратиб берилаётган шароитлар билан танишади. Шунингдек, спортимиз мутасаддилари билан расмий учрашувлар ўтказилиб, унда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатимизда кўзи ожизлар спортини янги босқичга олиб чиқиш масалалари бўйича музокаралар ўтказилади.

***

Ангрен шаҳрида жойлашган "Янгиобод" республика ўқув-машғулотлар базасида пара енгил атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 700 нафарга яқин пара атлетлар ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб борди.

***

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Х.Тошматов ҳамда мамлакат оғир атлетика федерацияси Бош котиби О.Маҳмудов юртимизда пара пауэрлифтинг спорт турини янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашиб, келажакдаги режаларни муҳокама қилди. Шунингдек, пара пауэрлифтинг бўйича Марказий Осиё чемпионатини ҳам биргаликда ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

***

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида пара дзюдо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлган  Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паралимпия хабарлари