Италиянинг Маниаго шаҳрида бўлиб ўтаётган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тарихи натижа қайд этди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, мусобақада эркаклар ўртасидаги Т1 классида Азиз Атахўжаев 40 км. масофага ўтказилган гуруҳ пойгасида олтин, 16 км. масофага ўтган вақт пойгасида эса кумуш медални қўлга киритди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу натижа Ўзбекистон пара велоспорти тарихида жаҳон кубогининг гуруҳ пойгасида қўлга киритилган илк олтин сифатида янги саҳифа очди.

Шунигдек, аёллар ўртасида Т1 классида стартга чиққан ҳамюртимиз Маржона Пардабоева 30 км. масофага ўтказилган гуруҳ пойгасида ҳамда 16 км масофага ўтказилган вақт пойгасида бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА