Пара таэквондочилар Париж Гран-присида қатнашмоқда
Бугун, 2 сентябрь куни Франция пойтахти Парижда пара таэквондо бўйича XVII ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини тақдим этадиган халқаро Гран-при турнири бошланмоқда.
Бугун кун мобайнида мусобақада қатнашадиган жамоалар руйхатдан ўтказилса, эртага, 3 сентябрь куни мусобақалар олдидан мандат комиссиясининг йиғилиши, баҳсларга қуръа ташлаш маросими каби тадбирлар ўтказилади.
6 сентябргача давом этадиган мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини Зухриддин Тоҳиров, Асад Тоштемиров, Санжар Мухторов, Қудрат Хайдаров, Жавоҳир Алиқулов, Зиёда Исоқова ва Гулжаной Наимова ҳимоя қилади.
Т.Рўзиев, ЎзА