Пара сузувчимиз Португалияда совриндор бўлди
Португалиянинг Мадейра шаҳрида пара сузиш бўйича Европа очиқ чемпионати давом этмоқда. Унда паралимпиячиларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мусобақанинг эркаклар ўртасида С13 классида 100 метр масофага чалқанча усулда сузиш баҳсларида ҳамюртимиз Фирдавсбек Мусабеков делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, кеча аёллар ўртасида ўтказилган беллашувларда Муслима Одилова кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА