Сингапурда пара сузиш бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатида мамлакатимизнинг иродали ва матонатли спортчиси бронза медалига мушарраф бўлди.

Чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги С13 классида 100 метр масофага эркин усулда сузиш баҳслари финалида стартга чиққан терма жамоамиз аъзоси Егор Болотов 53.13 сонияда маррага етиб келиб, 3-ўринни эгаллади.

Мазкур йўналишда олтин ва кумуш медаллар бетараф мақомда мусобақаларда иштирок этган россиялик Егор Шитковский ва Виталий Сибруикка насиб этди.

100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш баҳсларида қатнашган Азизбек Бойназаров (С8) эса ҳал қилувчи босқичда 6-поғонани банд этди.

75 та мамлакатнинг 580 нафардан зиёд иродали спортчилари иштирокида ўтаётган жаҳон чемпионати 28 сентябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара сузиш: Ҳамюртимиз жаҳон чемпионати совриндори