Аввал хабар берганимиздек, Мисрнинг Қоҳира шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар спортчиси беллашувларда иштирок этди ва муваффақиятли натижаларга эришди. Умумий ҳисобда спортчиларимиз жами 17 та медаль, шу жумладан 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишди.

Олтин медаль соҳиблари:
Акбарали Раҳмонов – 65 кг (2 та олтин)
Зиёда Боқижонова – 50 кг (2 та олтин)
Зуҳра Йўлдошева – 55 кг (2 та олтин)
Ойшажон Каримберганова – 55 кг (2 та олтин)
Ҳожиакбар Ҳамидов – 65 кг (1 та олтин, 1 та бронза)
Абдуллоҳ Абдулазизов – 49 кг (1 та олтин)
Кумуш медаль соҳиблари:
Султонпошша Бердиева – 41 кг (2 та кумуш)
Гулсанам Собирова – 45 кг (2 та кумуш)
Суҳроб Фарҳодов – 59 кг (1 та кумуш, 1 та бронза)
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА