Боёвут туманидаги 1-сонли спорт мактабида пара камондан ўқ отиш бўйича Сирдарё вилоят қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ўтказилди. Унда юртимизнинг турли вилоятларидан келган 70 яқин матонатли ва иродали спортчилар 2 кун давомида ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақа аввалида туман ҳокими Дилфуза Ўролова сўзга чиқиб, имконияти чекланган бўлса-да, пара спортнинг турли йўналишларида муваффақият қозонаётган, халқаро мусобақаларда, Паралимпия ўйинларида ўз маҳоратини намойиш қилаётган пара спортчилар, улар эришаётган ютуқлар тўғрисида гапириб, пара спортчиларга омад тилади.

[gallery-20893]

Шундан сўнг мусобақага старт берилди. Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда пара спортчилар камондан ўқ отиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Эркаклар ўртасида ўтган мусобақада қашқадарёлик Убайдулла Имомқулов, бухоролик Ортиқжон Бобоқулов, тошкентлик Абдуваҳоб Қирғизбоев, Умиджон Комилжонов, аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда бухоролик Сабинабону Бақоева, Шаҳрибону Ваҳобова, тошкентлик Шоҳидахон Тўраева, Мадина Рўзиевалар ўз йўналишларида тенгсиз эканликларини яна бир бор исботлашди.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва иштирокчиларга мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара камондан ўқ отиш бўйича мусобақа