Пара камончилар “Қўмондон кубоги”да қатнашмоқда
Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида пара камондан отиш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони кубоги мусобақаси бошланди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов, Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси бош котиби Орхан Копадзе ва бошқалар мазкур баҳслар иқтидорли спортчиларни саралаш вазифасини ўташини таъкидлаб, иштирокчиларга омад тилади.


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 50 нафардан ортиқ спортчилари қатнашаётган “Қўмондон кубоги”да спортчилар квалификацион, яккалик ва мих дастурларида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА