Сўз – экспертларга

Иккинчи бор “мансаб оти”га миниб, деярли ҳар куни ғайри оддий қарори ёки фикри билан жаҳон оммавий ахборот воситалари эътиборидан тушмай келаётган Дональд Трамп яна диққатимиз марказида.

Америка раҳбарининг руҳияти, сиёсий қараши ва орзу-истакларини таҳлил қилиш мақсадида ЎзА мухбири сиёсатшунослар Сайфиддин Жураев ва Фазлиддин Жамоловга бир неча савол берди.

– Дональд Трамп шахсиятининг асосий жиҳатлари нималардан иборат?

С.Жўраев:

– Трамп тарихий шахс, унинг фаолиятида Америка тарихида биринчи марта кузатилган кўп фактлар бор. Масалан, Қўшма Штатлар етакчиси устидан бир неча марта жиноий иш очилган бўлишига қарамай, у курашда ғолиб чиқди. Табиийки, сайлангандан сўнг тергов тўхтаб, айблов бутунлай бекор қилинди. Шунингдек, сайлов жараёнида унга нисбатан икки марта суиқасд уюштирилди. Трампнинг ўзига хос сиёсатчи: демократик партия етакчиларини кескин танқид қилиб, сиёсий жараённи ташкил этиш ва  бошқаришга тадбиркорлик нуқтаи назаридан ёндашиб, “фойда  борми, бажарамиз” усулини қўллаб келмоқда. Бундан ташқари у ўзини “Америка америкаликлар учун” шиорини “маҳкам ушлаб олган” раҳбар сифатида намоён қилди.

Ф.Жамолов:

– Дональд Трампни шахсий амбицияси чуқур, мағрур ва ўз кучига ишончи билан ажралиб турадиган рахбар сифатида таърифлаган бўлардим. У ўзини дунёни йўналтирувчи кучли шахс сифатида кўради. Унинг ҳаётга ёндашуви ва етакчилик услубини шарҳлашга ҳаракат қиламан.

– Трамп ўзини даҳо ҳисоблайди, ҳар доим муваффақиятга эришишига ишониб яшайди.

– Руҳий сиймосида баъзи хусусиятлар яққол кўзга ташланади: кучли ирода, садоқат, мослашувчанлик. У ўзини дунёга махсус миссия билан келган шахс, деб билади.

– Муайян масаланинг икир-чикирларига кўпам эътибор бермайди, юзаки фикр билдириши мумкин.

– Авторитар ва саргузашт талаб.

– Ўзини “халқ танлаган лидер” дея таърифлайди. Унингча, айнан шундай шаҳсгина “америкаликлар орзу”сини юзага чиқариши мумкин.

– Ўзини халқаро даражадаги кучли шахслар билан ўзаро ҳурмат асосида мулоқот қилувчи шахс сифатида кўради.

– Трамп кучли етакчиларни қадрлайди: Путин, Си Цзиньпин, Нетаньяху, Эрдоған, Ким Чен Ин каби шахсларни ижобий маънода эслайди. Улар билан шахсий алоқа ўрнатишга интилади.

– Трампнинг сиёсий қараши консервативми ё прогрессив?

Ф.Жамолов:

– Трампнинг сиёсий қараши асосан консерватив тамойилларга асосланган:

– Анъанавий қадриятларнинг фаол ҳимоячиси;

– Глобализм, либерал демократия ва кўп томонлама дипломатияни қоралайди;

– Либерал кучлар, Демократик партия, Европа Иттифоқи таркибидаги прогрессив партиялар, Канада ва Скандинавия давлатларидаги “сўл” ҳукуматларга қарши;

– Европанинг ўнг кучлари, Россия, Исроил ва бошқа консерватив қадриятларга содиқ давлатларни қўллаб-қувватлайди;

– Трампга хос ёндашув “америкаликлар учун – аввало Америка” шиорига асосланган.

С.Жўраев:

– Дональд Трамп неореал сиёсий парадигмага амал қилади: кучга асосланган давлат манфаати, икки томонлама келишув, халқаро институтлар эмас, балки етакчилар ўртасидаги шахсий алоқаларга урғу беради. Шунга қарамасдан, АҚШ 46-президентини замонавий консерватив ва прогрессив ғояларни уйғунлаштирган сиёсатчи, дейиш мумкин.

Масалан, у Американинг қудратини нафақат сақлаб қолиш, балки янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ва илмий технологик жиҳатдан яққол устунликка эришиш мақсадида бир неча муҳим қадам ташлади. Халқаро хамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, айниқса сунъий интеллелектдан самарали фойдаланиш, ички сиёсатда муҳожирларга нисбатан қатъий муносабатда бўлиш, ноқонуний мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш, коррупцияга қарши аёвсиз курашиш масалаларида илғор қарашларни илгари сурмоқда. Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш учун масъул алоҳида департамент ташкил этилиши, барча соҳаларда чуқур текширув ўтказилаётгани, турли харажатлар қисқартирилиши, айни вазифаларни бажаришга тадбиркорликдан яхшигина хабардор Илон Маск масъул этиб тайинланиши бу фикрга ёрқин мисол бўла олади.

– Бошқа давлатлар билан савдо уруши ҳақида нима дея оласиз? Бу иқтисодий стратегиянинг бир қисмими ё дунё бозорида якка ҳукмронликка интилиш?

С.Жўраев: 

– Савдо уруши – Трамп иқтисодий стратегиясининг ажралмас қисми. У АҚШ ташқи савдо танқислигини танқид қилади. Ўтган йил бу кўрсаткич 918,4 миллиард долларни ташкил этди. Унинг фикрича, бошқа давлатлар, айниқса Хитой мамлакатнинг очиқ бозоридан фойдаланиб, ўз иқтисодиётини АҚШ солиқ тўловчилари ҳисобидан бойитмоқда.

Трамп тариф сиёсати – бож миқдорини ошириш орқали айни муаммони ҳал қилишга уринмоқда. ХХРни “жазо тариқасида” кучли тариф билан жазолаб, “мега-битим” тузиш орқали давлат даромадини оширмоқчи. Етакчи бу урушни мамлакат саноатини қайта тиклаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кучайтириш ва глобал етказиб бериш занжирини ислоҳ қилиш учун бошлаганини даъво қилмоқда.

Дунё бозорида якка ҳукмронликка интилиш эмас, балки Америка манфаатини кучли ҳимоя қилишга қаратилган бу стратегия ўз навбатида протекцион, яъни ҳимоявий сиёсат.

– Трамп қарор қабул қилишда жамоатчилик фикрини инобатга оладими?

Ф.Жамолов:

Манбаларда Трамп жамоатчилик фикрига қандай муносабат билдириши аниқ таърифланмаган. Бу мавзу бўйича қуйидаги фикрлар асосида хулоса чиқариш мумкин:

– Трамп ўзини халқ томонидан сайланган кучли етакчи ҳисоблайди, жамият манфаатини шахсий қараши орқали англайди.

– Қарорни фойда ва зарар асосида баҳолаб, “деал-макер” – келишув тузувчи сифатида ҳаракат қилади.

– Жамоатчилик фикри унинг учун иккинчи даражали, асосий эътиборни куч, фойда ва натижага қаратади.

– Шахсий алоқалар, кучли лидерлар билан музокараларга кўпроқ урғу беради, демократик институтлар ёки оммавий фикр билан кам ҳисоблашади.

Трамп маъмуриятининг халқаро муносабатларга таъсири глобал миқёсда қандай намоён бўлади?

С.Жўраев:

Трампнинг халқаро сиёсати неореалистик моделга асосланган:

– Халқаро ташкилотлар, иттифоқ ва уюшмалар, кўп томонлама келишувларга эмас, балки икки томонлама музокараларга урғу беради.

– “Буюк Америка” ғояси орқали АҚШнинг миллий манфаатини ҳамма нарсадан устун қўяди.

– Халқаро келишувларни қайта кўриб чиқяпти. Масалан, Париж иқлим келишувидан чиқиш, НАТОдан норозилик, Россияга нисбатан санкцияни қайта кўриб чиқиш шуни англатади.

– Глобал муаммоларга фақат АҚШ бевосита манфаатдор бўлсагина аралашади.

– Трамп ташқи сиёсатида барқарорлик етишмаса-да, “АҚШ кучи” ва суверенитетини доим биринчи ўринга қўяди.

Трампнинг сиёсий позициясидаги ўзгарувчанликни қандай баҳолайсиз? Зеро, сўнгги воқеалар асносида у қарорларини тез-тез ўзгартираётгани кўриняпти.

Ф.Жамолов:

Умуман, Трамп сиёсий қарорларни тез-тез ўзгартирадиган, фикрини муайян ҳолатга мослаштирадиган президент. Ўзгарувчанлик, юзаки фикрлаш, тафсилотга жиддий эътибор бермаслик унга хос. Кўпинча қарорини ўз ҳиссий ҳолати ёки ташқи вазиятга қараб чиқаради. Айни хусусият унга сиёсий ҳолатга тез мослашиш, рақибини кутилмаган ҳолатга тушириш имконини беради. Стратегияни ўзгартиришдан чўчимаслиги уни ноанъанавий ва динамик сиёсатчи сифатида кўрсатади. Бундай қарама-қарши ва тез-тез ўзгарувчан позициялар унинг ишончли маълумотга эмас, балки кўпроқ шахсий интуиция ва фойдага асосланган мақсадни амалга ошириш имконини беради.

Мусулмон Зиё суҳбатлашди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Папаликка ҳам даъво қилган Трамп қандай шахс?