Нурафшон шаҳрида “Ҳудудларда пахта йиғим-терим мавсуми, теримчиларга яратилган шароитлар, жойларда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди. 

photo_2020-09-29_20-37-23.jpg  

Тадбирда қайд этилганидек, Президентимиз томонидан бу йилги пахта йиғим-терими мавсумини амалдаги қонунчиликка мувофиқ тарзда, фуқаролар манфаатини устун қўйган ҳолда ташкил этиш борасида зарур кўрсатмалар берилди. Бу борада парламент вакиллари томонидан жойларда тегишли назорат ишлари олиб бориляпти.

Тошкент вилоятининг 9 та тумани пахтачиликка ихтисослашган бўлиб, жорий йил жами 73 минг гектар майдонда пахта етиштирилган. Шундан қарийб 55,5 минг гектардан ортиқ майдондаги ҳосилни қўл меҳнати ёрдамида териб олиш режалаштирилган. Қолган пахта майдонларида терим техникалари ишга солинади. 

photo_2020-09-29_20-37-19.jpg  

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари томонидан жойларда пахта мавсуми бўйича ўрганиш жараёнлари ҳақида ахборот берилди. Хусусан, ўтган ҳафта давомида 7 та тумандаги 15 та фермер хўжалигининг пахта далалари кўздан кечирилиб, теримчилар билан суҳбат қилинди. 

17 маҳалла фуқаролар йиғини ва 12 корхона-ташкилот фаолиятида мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилди. Жумладан, “Темир дафтар"га киритилган теримчилар билан тузилган уч томонлама шартномалар текширилмоқда. 

photo_2020-09-29_20-37-16.jpg  

Вилоятда шу кунга қадар 8 та ҳолатда ҳуқуқбузарлик аниқланди. Жумладан, айрим жойларда пахта терими пуллари ўз вақтида берилмаган. Шунингдек, санитария-гигиена талабларини бузиш ҳолатлари аниқланган жойларда тегишли тартибда чоралар кўрилди. Маълумотларга кўра, ҳозир вилоят бўйича 1 минг 494 та фермер хўжалиги ва 7 та пахтачилик кластери мавжуд. Жорий йил учун режалаштирилган ҳосил 230 минг тоннани ташкил этади.

Тадбир доирасида журналистлар учун Ўрта Чирчиқ туманидаги “Турон" фермер хўжалиги пахта даласида теримчилар билан суҳбат ташкил этилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил мазкур хўжаликнинг 120 гектар майдонида пахта экилган. Режа бўйича 31 центнер ҳосил олиш белгиланган. Бунинг учун 130 нафар теримчи жалб этилган. Бу ерда улар учун барча шароит яратилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахта терими бўйича мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ўрганилмоқда