Бугун АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти комплаенс-назорат бўлими томонидан 2025 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Ташкилотнинг комплаенс-назорат бўлими бошлиғи Жаҳонгир Холмирзаевнинг таъкидлашича, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 майдаги қарори ижроси доирасида тизимда хавф-хатарларни баҳолаш тартиблари жорий этилган ҳамда натижалар “E-antiсor.uz” платформасига жойлаштирилган. 

Шунингдек, табиий газ ҳисобини юритишда инсон омилини минималлаштириш мақсадида рақамлаштириш асосида икки муҳим лойиҳа –  энергия ресурслари ва технологик жараёнларни мониторинг қилишни автоматлаштириш тизими ҳамда тезкор диспетчерлик ҳисобини юритиш тизими жорий этилмоқда. Ушбу янгиликлар табиий газ йўқотишларини камайтиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Брифингда маълум қилинишича, 2025 йил 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаш йиғилишидаги топшириқларга мувофиқ, 6 март куни “Ўзтрансгаз” АЖ ва Бош прокуратура ҳамкорлигида тадбир ўтказилиб, коррупцияга қарши тизимли чораларни назарда тутувчи “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. 

– Бугунги кунда жамиятда ахборотларни ўз вақтида расмий веб-сайтда эълон қилиш, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш, ходимлар томонидан касбий этика қоидаларига риоя этилишини таъминлаш борасида мақсадли ишлар амалга ошириляпти. Шунингдек, ходимлар учун ўқув курслар жорий этилган. Коррупцияга қарши курашиш шартлари “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан тузилаётган барча хўжалик шартномаларида ўз аксини топмоқда. Ҳисобот даврида 24 контрагент фаолияти ўрганилиб, салбий ҳолатлар қайд этилмаган. Ишга қабул қилиш жараёнларини янада шаффофлаштириш мақсадида бўш иш ўринлари тўғрисидаги эълонлар жамиятнинг расмий веб-сайтида ва Ягона Миллий меҳнат тизимида ҳар ой эълон қилиниб борилади. Номзодлар махсус тест синовлари орқали танлаб олинади, – деди Ж.Холмирзаев. 

Бўлим раҳбарига кўра, амалга оширилаётган бу каби ишлар “Ўзтрансгаз” АЖ фаолиятида шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзтрансгаз”да коррупциядан холи муҳит яратилмоқда