Президентимизнинг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Шундай талаблардан келиб чиқиб, “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан ушбу қарор ижросини таъминлаш ишлари изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ комплаенс-назорати бўлими бошлиғи Жаҳонгир Холмирзаев шундай деди:

– Мамлакатимиз аҳолиси 2025 йил кириб келишини кўтаринки кайфиятда қарши олди. Ўтган йилдаги натижаларни таҳлил қилиш ва келгуси режаларни белгилаш ҳар биримиз учун муҳимдир. Бундай ёндашув иш самарадорлигини янада оширади.

“Ўзтрансгаз” АЖ комплаенс-назорати бўлими томонидан Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида хавф-хатарларни баҳолаш ишлари амалга оширилди. Натижалар “E-Anticor.uz” платформасига жойлаштирилди ва жами 32 та хавф-хатар аниқланди, шундан 15 таси юқори даражали бўлиб, тегишли чоралар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда хавф-хатарлар харитаси тасдиқланиб, уларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2024 йил давомида табиий газ ҳисобини юритиш мақсадида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича 2 та  лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу  энергия ресурслари ва технологик жараёнларни мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган тизими ва тезкор диспетчерлик ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимидир. Ушбу лойиҳалар инсон омилини минималлаштириш ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, жамият томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар кенгайтирилди. Барча шартномаларга манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича шартлар киритилиб, 61 контрагент текширилди. Текширувлар давомида манфаатлар тўқнашуви аниқланган 5 контрагент билан шартномалар тузилмаган.

2025 йилда рақамли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, табиий газ йўқотишларни янада қисқартириш, хавф-хатарларни камайтириш ҳамда иш жараёнларини янада шаффоф қилиш режалаштирилган. Янги йилда жамоатчилик назорати кучайтирилиб, иш жараёнида юқори самарадорликка эришиш мақсад қилинган.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзтрансгаз” АЖ: табиий газ ҳисобини юритиш рақамлаштирилади