Бугун АОКАда ўтказилган матбуот анжумани “Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида “яшил” иқтисодиётга ўтиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига бағишланди.

Тадбирда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Абдураҳмонов ва бошқалар мамлакатимизда экологик барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш устувор вазифага айланиб бораётгани ва бу жараёнда ушбу банк томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.  

Маълумки, Президентимиз бошчилигида ишлаб чиқилган 2019-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясида табиий ресурсларни асраб-авайлаш, иқтисодиёт тармоқларида тежамкор воситалар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кучайтириш, умуман, саноатлаштиришни йўқотишларсиз амалга оширишга қаратилган қатор вазифалар белгиланган. Ушбу талаблардан келиб чиқиб, бугунги кунда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг “Green banking” фаолияти бевосита ушбу стратегияда кўзда тутилган муҳим йўналишлар ижроси билан боғлиқдир.  

Матбуот анжуманида банк томонидан ушбу йўналишда олиб  борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Унга кўра, Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда “Экологик ва ижтимоий хавфларни бошқариш тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилган. “Яшил бозор” тадқиқ қилинган. Корпоратив ва чакана, кичик ва ўрта бизнес тоифасидаги мижозлар учун “яшил” кредитлар жорий этилган. Яшил лойиҳаларни баҳолаш самарадорлигини ошириш мақсадида халқаро миқёсдаги Молиявий институтлар учун иқлим ўзгаришини баҳолаш (Climate Assessment for Financial Institutions – CAFI) платформасига уланган.  

[gallery-18185]

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Абдураҳмонов ўз сўзида бу ишлар қаторида халқаро стандартлар доирасида ESG ва барқарор ривожланиш ҳамда энергия сиёсати ишлаб чиқилиб, глобал экологик ва ижтимоий дастурларни янада фаол қўллаб-қувватлашга киришилганини қайд этди.  

– ESG тамойиллари ва энергия сиёсати асосида иш юритиш банкнинг мижозлар ва ҳамкорлар билан “яшил” иқтисодиёт мезонлари асосида ҳамкорлик қилишини назарда тутади, мамлакатимизга истиқболли инвесторларни жалб қилишда муҳим роль ўйнайди. Мазкур ҳужжатларга кўра, экологик, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги умумжаҳон миқёсда кузатилаётган глобал муаммолар ечими ўрганилади. Бу банкнинг иқлим ўзгариши даражасини пасайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари натижадорлигини ошириш, катта миқдорда маблағ ва ресурсларни тежашга хизмат қилади, – деди Ф.Абдураҳмонов.  

Шунингдек, тадбирда жорий йилнинг ўтган даврида муассаса томонидан 410 дан зиёд “яшил” лойиҳалар молиялаштирилганига урғу берилди. Бу ишлар натижасида қарийб 800 минг МВт электр энергияси, 38 минг метр куб сув, 107 минг метр куб табиий газни тежаш ҳамда атроф-муҳитга чиқаётган иссиқхона газларини 320 минг тоннага қисқартиришга эришилган.  6 минг 800 га яқин иш ўрни яратилган.  

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг “Green banking” департаменти директори Бобур Султонмуродовнинг сўзига кўра, мазкур молия ташкилоти ижтимоий-экологик дастурларда ҳам фаоллигини кўрсатмоқда.  

–Банкимиз жамоаси Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Яшил макон”, “Долзарб 40 кунлик” ҳамда “Автомобилсиз кун” сингари кўплаб жамоат лойиҳаларида фаол қатнашиб келмоқда. Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида жами 90 минг туп, кузги кўчат экиш тадбирида 76 минг туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғ ва тоғ олди ҳудуддаги 11 гектар ер майдонига 5,5 минг туп бодом кўчати, пойтахтимиздаги Барҳаёт маҳалласида эса 200 туп мевали дарахт экилиб, “Яшил боғ” яратилди. “Зомин” қўриқхонаси ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида иштирок этди. Эътиборлиси, банк томонидан кўчат экиш ишларининг бажарилишида иқлим шароитига мос, сувсизлик ва қурғоқчиликка чидамли кўчатлар турларини танлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Экилган кўчатларни парваришлаш учун алоҳида мутахассислар жалб қилиниб, яшил майдонларга томчилатиб суғоришнинг илғор технологиялари ўрнатилмоқда, –деди Б.Султонмуродов.  

Масъуллар банкнинг барча бино ва иншоотларини лойиҳалаш, реконструкция қилиш, қуриш ва жиҳозлашда сертификатланган энергия тежовчи технология ва ускуналардан фойдаланиш тартибга солинганини ҳам айтиб ўтди. Унга кўра, банк бош офиси ҳамда ҳудудий тармоқлари биноларига умумий қуввати 1480 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилган. Улар ёрдамида 2023 йилда 1,4 миллион киловатт соат муқобил электр энергияси ишлаб чиқарилиши туфайли 1 миллиард 256 миллион сўм иқтисод қилинган.  

Н.Зиёдуллаева,

О.Пардаев (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзсаноатқурилишбанк”: жорий йилнинг ўтган даврида 410 дан зиёд “яшил” лойиҳалар молиялаштирилди