Озод юртга ярашган байрамлар
Миллий матбуот марказида Президент фармонига мувофиқ бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларига «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев тантанали равишда ўз эгаларига топширди.
Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида эришилган юксак натижаларда ахборот соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ҳам улкан ҳиссаси борлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг эътиборига сазовор бўлган 300 га яқин оммавий ахборот вакиллари бу мукофотлар эл-юрт олдидаги хизматларининг юксак эътирофи эканини айтиб, миннатдорлик билдирди.
Н.Усмонова, ЎзА