Қозоғистонга шиша идиш ва буюмлар экспорти қарийб 11 бараварга оширилган
2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатга қиймати 11,6 миллион долларга тенг бўлган шиша идиш ва буюмларни экспорт қилган.
2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатга қиймати 11,6 миллион долларга тенг бўлган шиша идиш ва буюмларни экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,4 миллион долларга ёки 3,6 бараварга ошган.
Давлат статистика қўмитаси ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон шиша идиш ва буюмларни энг кўп экспорт қилган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Қозоғистон – 7,4 миллион сўмлик маҳсулот билан пешқадам бўлса, ундан кейинги ўринларда Туркманистон – 1,9 млн, Тожикистон – 976,5 минг, Қирғизистон – 589,7 минг, Грузия – 435,4 минг, Россия – 204,1 минг доллар.
Қайд этиш керакки, 2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон Қозоғистонга қиймати 7,4 миллион долларга тенг бўлган шиша идиш ва буюмларни экспорт қилган. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 685,7 минг доллар бўлган.