Фармон ва ижро

Жиззах вилоятида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Буни  Зомин туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган йирик лойиҳалар ҳамда давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар мисолида кўриш мумкин. “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти ташаббуси билан ушбу тоғли ҳудудга ташкил этилган ижодий сафар давомида  ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан танишилди.

Президентимизнинг 2021 йил 6 апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6201-сонли фармони ижроси доирасида туманнинг тоғли ҳудудларидаги туристик салоҳиятлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида “Зомин” туристик-рекреацион зонасида, хусусан “Suffa” платосида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганишни давлатимиз раҳбарининг ушбу фармонига асосан, “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти томонидан барпо этилган замонавий дор йўли ва кўп қаватли автотураргоҳдан бошладик. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида 2022 йил июнь ойида дунёга машҳур Швейцария компанияси “Bartholеt Maschinenbau AG” билан дор йўли учун ускуналар етказиб бериш ва монтаж қилиш бўйича жами қиймати 6,72 миллион  Евро бўлган шартнома имзоланди.

– “Zomin” осма дор йўли 2023 йилнинг 25 август санасида фойдаланишга топширилди, – дейди “Zomin Ropeway” МЧЖнинг бош админстратори Акбархўжа Газиев. – Бу осма дор йўли 12 та минорали 11 дона устундан ташкил топган. Шу билан бирга, 11-сонли энг баланд миноранинг баландлиги 35 метрни ташкил этади. 8- ва 9-сонли устунлар орасидаги энг катта масофа 615 метрни, ерга қадар энг юқори баландлиги эса 74 метрни, дор йўлининг энг катта қиялиги 42 градусни, қуйи станциянинг денгиз сатҳидан баландлиги 1 минг 961 метрдан зиёдни, юқори станцияси эса салкам 2 минг 491 метрни, станциялар ўртасидаги баландлик фарқи 529 ярим метрни, дор йўлининг узунлиги  2 минг 102 метрни ташкил этади. 

Мижозларни ташиш учун “Porsche” студиясида ишлаб чиқилган дизайндаги ҳар бири 8 ўриндиқли 36 та кабина тақдим этилган бўлиб, максимал ҳаракатланиш тезлиги 6 метр секундгачани, ҳаракатланиш чоғида кабиналар орасидаги масофа 141 метрни ташкил этади. Максимал ўтказиш қобилияти (бир томонлама) соатига 1,2 минг кишигача хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

“Ўзмиллийбанк” буюртмаси асосида “Зомин” ТРЗ ҳудудида қурилган замонавий дор йўлида бугунги кунда хорижлик мутахассислар томонидан монтаж ва ишга тушириш ишлари якунланган ва барча зарурий тест синовлари ўтказилган бўлиб, мижозлар хавфсизлиги таъминлаган ҳолда осма дор йўли бугунги кунда самарали ишламоқда.

Ушбу “Zomin” дор йўли инновацион энг янги технологиялар асосида қурилган бўлиб, жаҳон стандартларига тўла жавоб беради.

Бундан ташқари, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида дор йўлининг пастки станция ҳудудида йиғма металл конструкциялардан фойдаланган ҳолда 365 автомобиль сиғимига мўлжалланган 5 қаватдан иборат қор-ёмғирлардан пана қилинган автотураргоҳ халқаро андозалар асосида қурилган. Айни кунда сайёҳларга юқори даражада хизмат кўрсатиляпти.

Бугунги кунда дор йўли юқори станциясида фаолият юритаётган “Sazanchik” ресторани ходимлари хизматидан мижозлар мамнун. Бу емакхонада тайёрлаб тақдим этилаётган миллий ва Европа таомларига маҳаллий ва хорижий туристлар юқори баҳо беришаётгани ҳам таҳсинга лойиқ.

Маҳаллий ёшларимиз 2-станциямиздан электр батарейкалари билан ҳаракатланувчи скутерлар соғломлаштириш маркази, осма кўприк, кафе, ресторан, меҳмонхона, шалъе шаклида барпо этилаётган меҳмон уйларига олиб бориб, томоша қилиб бўлгач, қайтариб дор йўлига олиб келиб қўяди. Бугунги кунда ушбу дор йўли хизматидан нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик сайёҳлар ҳам катта қизиқиш билан фойдаланмоқда.

Айни пайтда дор йўли, автотураргоҳ, ресторан ва кичик кафеда жами 70 нафарга яқин ёшлар доимий иш билан таъминланган.

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан “Зомин” ТРЗ ҳудудида “Zomin Wellness” соғломлаштириш (СПА) маркази лойиҳасининг умумий майдони 0,65 гектардан иборат. Бинонинг умумий майдони 1,7 минг квадрат, шу жумладан, асосий хоналар майдони 1,4 минг, ички ҳовли 127,6 ва ертўла 166,4 метр квадратни ташкил этади.

Ушбу “Zomin Wellness” СПА марказида мижозларнинг дам олишлари ва соғломлаштириш хизматларидан фойдаланишлари учун барча зарур шароитлар яратилган. Соғломлаштириш маркази дизайни замонавий услубда ишлаб чиқилган бўлиб, ечиниш-кийиниш хоналари, душ, эркаклар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус ҳожатхона, 4 та массаж хонаси, фин саунаси, рус ва турк ҳаммомлари, дам олиш майдони, “тузли ғор” хонаси, 10,4х22 метр ҳажмдаги катталар бассейни билан бирлаштирилган диаметри 4 метр бўлган болалар бассейни, офтобда тобланиш учун махсус креслолар зонаси, фито-бар ҳамда терраскали очиқ ички айвондан иборат.

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан лойиҳа қисқа муддатда амалга оширилиб, ҳозирги вақтда барча тизимлар ишламоқда. Шунингдек, туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам давом этмоқда. Бугунги кунда 15 нафар ёшлар фаолият юритаётган “Zomin Wellness” соғломлаштириш маркази мижозларни қабул қилмоқда.

“Зомин” туристик-рекреацион зонасидаги арчалар билан ўралган “Suffa” платосида “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан евростандарт асосида чидамли ёғоч материалидан 29 та Shale услубидаги ички ва ташқа сайёҳларга мўлжалланган уйлар барпо этилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. 

– Бугунги кунга келиб ушбу уйларимизнинг 2 таси тўлиқ битказилди, 13 тасининг том қисми ва ташқи фасади тўлиқ ёпилиб сўнгги жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда, – дейди “Gold Step Invest” МЧЖнинг қурилиш иш бошқарувчиси Бобохон Эсонқулов. – Ушбу Shale услубидаги коттежларимизнинг қурилиш майдони 110, 130 ва 150 квадрат метрданни ташкил этиб, улар 3 ва 4 оилавий ётоқ ўрнига мослаштирилган.

Коттежлар жаҳон стандартига тўла жавоб беради. Қишда иситиш тизими пол тагидан, ёзда совутгичли кондитционер ўрнатилган бўлиб, ҳар бир шалъеда оилалар учун алоҳида-алоҳида душ, ванна, ҳожатхоналари мавжуд. Ошхона умумий бўлиб, бу ерда музлатгич, электро-печь, грил ва бошқа шунга ўхшаш тансиқ парҳезбоп таомларни пишириш учун махсус электро-духовка, идиш товоқ ювиш ва сақлаш шкафи, ҳар бир хона телевизор ва барча зарур қаттиқ ҳамда юмшоқ жиҳозлар билан таъминланган.

Бу ерга дам олиш учун келган сайёҳлар гўзал табиат қўйнида барча камфортга эга ушбу шалъеларда мириқиб дам олади. Тоза тоғ ҳавосидан тўйиб тўйиб нафас олиб, арчазорларда сайр қилиб, ҳордиқ чиқаргач, уйларига соғлом ва бардам ҳолда қайтишлари шубҳасиз.

Хизмат сафаримизни Зомин шаҳарчасида “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан бунёд этилган объектларни ўрганиш билан давом эттирдик. Туман марказида барпо этилган “Zominsoy” меҳмонхонаси ва “Bog’ishamol” ресторани ҳам айнан “Ўзмиллийбанк” АЖ буюртмаси ва маблағлари ҳисобига барпо этилган.

– Шаҳарчанинг энг гўзал, сўлим гўшасида жойлашган “Zominsoy” меҳмонхонаси 2023 йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилди ва 15 нафар асосан маҳаллий ёшларнинг бандлиги таъминланди, – дейди меҳмонхона иш бошқарувчиси Диёр Ўринбоев. – 4 қаватли ушбу меҳмонхона 41 та хонадан иборат бўлиб, 86 ўринга мўлжалланган, 35 та “Twin” ва 6 та ҳар бири 3 кишилик оилавий хоналар мавжуд. Яна меҳмонхонамизнинг 3 ва 4-қаватларида қуёшда тобланиш учун махсус айвонли хоналар ҳам бор. Булардан ташқари, бир вақтининг ўзида 50 нафар меҳмонни нонушта билан сийлашга мўлжалланган ошхонамиз, анжуманлар ҳамда фитнес залларимиз доимо меҳмонлар хизматида. 

Мазкур меҳмонхона билан бир вақтнинг ўзида фойдаланишга топширилган муҳташам “Bog’ishamol” ресторани зоминлик ва шаҳарчага келган меҳмонлар билан доимо гавжум. Тўйхона 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, у ерда 10 нафар қўли гул ошпазу официантлар миллий таомларимиздан тортиб, Шарқ, Европа, турк ва Кавказ халқлари таомларини ҳам қойилмақом тарзда тайёрлаб, хўррандаларга тортиқ этмоқда.

Зоминга уюштирилган хизмат сафаримизни туман марказидаги “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан бунёд этилган “Milliy Market” фаолияти билан танишиш билан якунладик.

– Ушбу 4 қаватли аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш объекти 2023 йил 18 июнь куни “Ўзмиллийбанк” буюртмаси ва маблағлари ҳисобида қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда  17 нафар маҳаллий ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлган, – деди “Milliy Market” бошқаруви раиси Хушвақт Бекмуродов. – Бинога киришда савдо маркази ташкил қилганмиз. Минг хилга яқин маҳсулотлар савдо расталарига қўйилган. Қишлоқ хўжалиги, сут ва сут маҳсулотларини зоминлик тадбиркор ва фермерлар билан шартнома тузган ҳолда тўғридан-тўғри далалардан барра ҳолда олиб келиб сотувга арзон нархларда чиқарамиз.

Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 300 хўрандага хизмат кўрсатишга мўлжалланган ошхона ҳамда бу ерга келган мижозларимизнинг фарзандлари ота-оналари савдо қилиш билан банд бўлганида вақтларини хуш ўтказишлари учун, бинонинг 1-қаватида болалар кичик ўйин-атракцион майдончаси мавжуд. 

Ҳовлида очиқ чўмилиш басейини ҳам барпо этилган. Эрта оби-ҳаво исиб кетиши билан уни ҳам ишга тушириб, яна 4-5 кишини иш билан таъминлаш имконияти бўлади.

Ҳозирча ушбу объектнинг барча қаватлари тўлиқ ишга туширилганича йўқ. Тамирлаш ишлари якунланган, жиҳозлаш ишлари давом этмоқда. Бу жараён охирлагач, 3 ва 4-қаватларда бовулинг, билард ва бошқа шу каби ёшларнинг кўнгил очар масканларини ташкил этишни режалаштирганмиз. Бу эса яна 20-25 кишининг бандлиги таъминланади, дегани.

Зомин туманига уюштирган хизмат сафаримиз ниҳояланиб, Жиззах шаҳрига қайтар эканмиз, Юртбошимизнинг аҳолига, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга ҳам қулай шарт-шароитлар яратиш, фуқаролар, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш борасидаги фармон ва қарорлари ижросини таъминлашга “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти мутасаддилари алоҳида эътибор қаратаётганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RCogB7kPouY" title="“Oʻzmilliybank”ning Zomindagi bunyodkorlik ishlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк”нинг Зоминдаги бунёдкорлик ишлари (+видео)