“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Сурхондарё вилояти бошқармасида аксилкоррупция ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Унда бошқарманинг Термиз банк хизматлари маркази ходимлари бевосита, Денов, Қумқўрғон банк хизматлари марказлари, Шеробод, Жарқўрғон банк хизматлари офисларидаги ходимлар видеоконференц алоқа шаклида иштирок этди.

Тадбирда “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азим Раҳматов “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар. банк фаолияти очиқлигини таъминлаш, коррупцион хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, коррупцияга карши курашишнинг замонавий тизимларини жорий этиш тўғрисида атрофлича маълумот берди. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Шерзод Азизов воҳада коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар, иқтисодиёт тармоқларида коррупция ҳолатларининг юзага келиш сабаб ва оқибатлари ҳамда бу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳақида сўз юритди. Бош бошқарма бош юристконсульти Мақсуджон Ҳакимжонов коррупцияга шароит яратадиган омилларни бартараф этишда ходимларнинг ўрни ва манфаатлар тўқнашувининг жамият тараққиётига таъсири хусусида фикр алмашди.

–Коррупциясиз ҳаёт – юксалиш мезони,–дейди “Ўзмиллийбанк” АЖ Сурхондарё вилоят бош бошқармаси хавфсизлик режими ва ахборот ҳимоялаш бўлимининг комплеанс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси Бурхон Ҳакимов.–Банкимизда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилган бўлиб, унда белгиланган тегишли чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ходимларда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириб, коррупцияга шароит яратадиган омилларни тўлиқ бартараф этиш чоралари кўрилаётир. Ҳар бир ходим, шунингдек, янги ишга қабул қилинаётганлар ҳам коррупцияга қарши курашиш бўйича автоматлаштирилган SAP (Success Factors Learning Management System) тизим орқали ўқитилиб, малака оширмоқда. Ишонч тедефонлари орқали мижозлар бемалол кўрсатилган хизмат сифати ва ходимларнинг муомила маданияти тўғрисида муожаат этиши мумкин. Эндиликда банк операцияларини электрон тизим, яъни инсон омилини аралаштирмаган ҳолда амалга ошириш имконияти яратилаётир. Бу борада олиб борилаётган барча ишлар ходимларнинг ўз вазифасига масъулиятини янада ошириб, хизмат кўрсатишда очиқлик ва ошкораликни таъминлашда муҳим омил бўлади. 

[gallery-14830]

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” коррупциядан холи банкка айланади