Хабарингиз бор, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш масаласи ҳукуматимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири саналади. Хусусан, бу борадаги таҳлилларга қисқача тўхталадиган бўлсак, ўтган йил мобайнида фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари томонидан 23 миллион тонна мева-сабзавот етиштирилган бўлиб, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан 2 362 та корхона шуғулланмоқда, улар жами экспортчиларнинг 32 фоизини ташкил қилади.

Серқуёш Ўзбекистонимизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги соз иқлими, деҳқон, фермерларимизнинг бу борадаги етарли тажрибаси, шунингдек, она заминимизда парваришланадиган мева ҳамда сабзавотларнинг бетакрор мазаси айнан бу соҳада ҳам жаҳон бозорида мамлакатимизнинг ўз ўрнига эга бўлиш имкониятини яратади. Шу боис ҳам барча тегишли масъул мутасадди ташкилотлар қаторида “Ўзмиллийбанк”АЖ  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун ажратиладиган кредитларни мижозларга тақдим этиб келмоқда.  

Жумладан, банк мижози бўлган, Самарқанд вилояти Иштихон туманида фаолият юритиб келаётган “HABIBULLOH MAHSULOTI” МЧЖга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун банк томонидан 2022 йилда 1,5 миллиард сўм, 2023 йилда  

250 минг АҚШ доллари, жорий 2024 йилда эса 1,5 миллион Хитой юани миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Мазкур корхона ҳамда Хитойнинг “Lanzhou Xiang Tian Xia Supply Chain Co.Ltd” компанияси ўртасида экспорт шартномаси имзолаган. Ҳозирда ушбу корхона томонидан томонларнинг келишувига асосан қуритилган мевалар майиз, жийда, бодом, ўрик каби маҳсулотлар Хитой Халқ Республикасига етказиб берилмоқда.  

Маълумот учун, ушбу корхона 2020 йилдан буён Ўзмиллийбанкнинг молиявий хизматларидан фойдаланиб, ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Ушбу хизматлар ҳисобидан жамият 2021 йилда 537,5 минг, 2022 йилда  

969,1 минг, 2023 йилда 881,8 минг ҳамда 2024 йилнинг шу даврига қадар 530,9 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга ошириб келмоқда.  

Таъкидлаш керак, юртимиз нафақат тотли мева ҳамда сабзавотларга, шунингдек, шифобахш ўсимликларга бойлиги билан ҳам диққатга сазовор. Масалан, турк чойи ўзига хос мазаси билан бугун Ғарб ва Шарқ чойхўрларининг севимли ичимлигига айланиб улгурди. Боиси ушбу чойнинг бизга маълум бўлмаган таркиби шифобахш ва хушбўй ўсимликлардан ташкил топганидир. Масалан, унга солинадиган ковул ғунчаси Туркияга айнан бизнинг ватанимиздан етказиб берилиши кўпчиликка маълум эмас.  

Ковул илдизи эса фармацевтика саноатида ҳам қимматбаҳо хом ашё сифатида жуда қадрланади. Меваси таркибида сапонинлар, алкалоидлар, углеводлар, аскорбин кислота, мой, илдиз пўстлоғида стахидрин алкалоиди мавжуд. Эрта баҳорда кавлаб олинган илдизи қуритилиб, аллергияга мойил беморлар учун дори сифатида тайёрланади. Гуллаш мавсумидан олдин ҳам аллергияга шифо бўладиган қайнатма қилинади. Янги кесиб олинган ва чой қилиб дамланган ковул шохлари жуда яхши антисептик восита ҳисобланади. Унинг бундай хусусиятларидан араблар ва қадимги юнонлар фойдаланишган. Юртимизда эса тиб илмининг султони Ибн Сино ушбу наботот туридан кўплаб хасталикларни даволашда қўл келадиган дармондорилар тайёрлаш усулларини ёзиб қолдирган.  

Жиззахлик тадбиркор Собир Ниғматов эса бир неча йиллардан буён ҳудуднинг тоғ ён бағирларида етиштириладиган ковул ғунчасини экспорт қилиш билан шуғулланади. Туркия компанияси билан лойиҳа қиймати 920 минг АҚШ долларлик шартнома имзоланиб, банк томонидан 300 минг АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Жорий йилнинг айни даврига қадар корхона томонидан 123,5 минг АҚШ доллари миқдорида Туркияга маҳсулот экспорт қилинди.  

Албатта, халқимизда “Излаган имкон топади” деган ўзбек нақли бежиз айтилмаган. Жаннатмакон юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Буни ҳадисини олган фермер-деҳқонлар, ишбилармонлар эса ўзбек заминида етиштирилган ушбу маҳсулотлар билан жаҳон бозорига кириб бормоқда. “Ўзмиллийбанк” АЖ эса бу борада ҳар доим тадбиркорлар билан ҳамкорликка тайёр. Зотан, юрт равнақи иқтисод таянчидир. Банкимиз эса иқтисодиётимизнинг ривожланиши ҳамда аҳоли фаровонлиги юксалишидан доимо манфаатдор.  

“Ўзмиллийбанк”АЖ  

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: жаҳон бозорида юртимиз маҳсулотларига талабни қўллаб-қувватлаймиз