Сеҳрли мусиқа садолари, нозик рақслар, оркестрнинг жўшқин ҳаракатлари ва бу уйғунликка маҳлиё томошабин. Алишер Навоий номидаги Академик катта театрида жаҳон дурдона асарларидан Чайковский қаламига мансуб “Оққуш кўли” балети режиссёр Темур Балтачеев томонидан саҳналаштирилди. 150 дақиқа давом этган мазкур асар давомида томошабинлар нигоҳи саҳнадан узилмади.

“Театр куни” муносабати билан ушбу балетни томоша қилиш мақсадида келган банк ходимлари ҳам вақтларини мазмунли ўтказганларидан мамнун бўлишди. Сабаби юз ва тана аъзоларининг нозик ҳаракатлари ҳамда мусиқа оҳанглари ёрдамида асар воқеликларини юксак даражада томошабинларга етказиб берган актёрлар маҳорати барчага манзур бўлди.  

— Ҳафта давомида мунтазам иш ва бошқа режалар билан бўлиб, бу сингари театр томошаларига зарурат бўлмас эди, — дейди банк ходими Шаҳноза Мусаева. — Бугун дам олиш кунида ушбу балетни кўриш асносида катта маънавий озуқа ҳамда завқ олдим. Актёрлар ижросига тасанно дейиш керак. Оркестр садолари ҳам ҳар бир ҳатти ҳаракатга ҳамоҳанг. Бугунги кунимни шундай дилбар саҳна асари билан якунлаганимдан хурсандман.

Чайковскийнинг “Оққуш кўли” асари ўз замонасидан токи ҳозирга қадар санъатшунослар ҳамда томошабинларга чексиз ҳаяжон бахш этади ва жаҳон классикасининг дурдона асари сифатида саҳнадан тушмай келмоқда. Асар ғояси инсонни том маънода, ўзини англашга хизмат қилувчи инсоний туйғулар, муҳаббат, садоқат ва ишонч тўғрисида сўз юритади. Асосийси, инсонийликни тараннум этиб, яхшилик ҳар доим ёмонлик устидан ғалаба қозонишига ишонтиради. 

 “Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: Яхши дам-самарадорлик омили