Тараққиёт омили шубҳасиз иқтисоддир. Мамлакатимиз сиёсатида айнан иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдан мақсад ҳам аҳоли фаровонлигини таъминлаш ҳамда халқимиз турмуш даражасини юксалтириш масаласи устуворлик касб этади. Бунда молия муассасалари қатори банклар зиммасига ҳам қатор вазифа ва топшириқлар юклатилган бўлиб, “Ўзмиллийбанк” АЖ бу жараёнда фаол иштирок этиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги Қарорига асосан “Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилояти аҳолисини бизнесга жалб қилиш ишларини мувофиқлаштиришга масъул этиб белгиланди. 

Хусусан, Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида Ўзмиллийбанкка бириктирилган 123 та маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли ишлар йўлга қўйилди.

Маҳаллаларда банк ходимлари томонидан аҳоли даромадларини ошириш юзасидан қуйидаги асосий 5 та йўналиш бўйича ишлар ташкиллаштирилди:

1) маҳаллаларнинг бизнес режаларини ишлаб чиқиш;

2) маҳаллаларда аҳолини маҳсулот етиштиришда уруғ билан таъминлаш ҳамда тайёр маҳсулотларни аҳолидан сотиб олиб кейинчалик реализация (экспорт) қилишга ихтисослашган лидер тадбиркорларни танлаб олиш;

3) тумандаги 5 та намунали маҳаллани аниқлаб уларда ташкил этилган ишларни ўрганиш;

4) ҳудудларни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш мақсадида 
5 та захира ва имкониятлар бўйича таклифларни тайёрлаш;

5) Бизнесни ривожлантириш банкининг молиявий инструментларидан кенг фойдаланилган ҳолда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Қўйи алгар” маҳалласининг ихтисослашуви - ертут (қулупнай) етиштириш бўлиб, мазкур ҳудудда аҳоли даромадларини ошириш бўйича банк ходимлари томонидан аниқ режалар таклиф этилди. Фуқаро Ғолиб Бердиев 10 сотих томорқасида қулупнай етиштириш билан шуғулланади. У бир сотих ердан 60-65 кг ҳосил олади. 1 кг қулупнай бозорда ўртача 20 минг сўм туради. Бир мавсумда ушбу томорқа эгалари 13,0 млн сўм даромад олмоқда. Демак, атрофдагилар учун ҳам мазкур бизнес режа томорқадан яхши даромад топишнинг манбаига айланиши мумкин. Қолаверса, ушбу ҳудудда картошка етиштириш ҳам оммалашган бўлиб, маҳаллада аҳоли томорқасида йилига 200-250 тоннагача маҳсулот етиштирилади. Лидер тадбиркор “Ҳусниддин томорқа хизмати” МЧЖ томонидан маҳаллада етиштирилаётган қулупнай ва картошка маҳсулотларини сотиб олиш ҳамда ушбу маҳсулотларни етиштириш учун аҳолини уруғлик ва минерал ўғитлар билан таъминлаб бериш орқали кооперация тизимини йўлга қўйиш бўйича келишилди.

Самарқанд вилоятида тадбиркорлар муаммолари ўрганилиши натижасида имтиёзли кредит олиш мақсадида “biznesportal.uz” платформасига 
10 827 та тадбиркор томонидан аризалар келиб тушган бўлиб, улардан 700 таси Кичик бизнесга кўмаклашиш марказларида ўқитилди ва сертификат олиб, тижорат банкларига ариза топширди.

Бугунги кунга қадар, тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306 сонли қарорига асосан Самарқанд вилоятида 149 нафар (шундан Ўзмиллийбанк – 21 нафар) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жами 14,7 млрд.сўм (шундан Ўзмиллийбанк – 1,63 млрд.сўм) кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси асосида Ўзмиллийбанк томонидан 559 нафар ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга жами 2 795 млн.сўм кредит маблағлари берилди. 

Хулоса қилиб айтганда, бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда бизнес режаларини амалга оширишдаги ташаббуслари банкимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Мақсад эса битта: аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини юксалтириш. Бу эса шубҳасиз, юртимиз тараққиётига хизмат қилади. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: яхши бизнес фаровонлик асоси