Бугун дунё нигоҳида бўлиб келаётган Ўзбекистоннинг қатор соҳалари сингари туризм тармоғи ҳам ривожланмоқда. Сабаби аён: мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданияти ҳар доим хорижлик сайёҳлар эътибор марказида бўлиб келган. Айниқса, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги қадимий бинолар, шарқона архитектура асосида барпо этилган миллий иншоотлар аксарият туристларнинг қизиқиши ва ташрифига сабабдир.

Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, Хоразм вилояти туристик экскурсия ресурсларининг зичлиги ҳамда улар таркибидаги тарихий-меъморий объектлар кўрсаткичи юқорилиги бўйича мамлакатимизда биринчи ўринда туради. Хоразмда неолит давридан то ХIХ асргача бўлган даврни қамраб олган 254 та маданий мерос ёдгорлиги бўлиб, уларнинг 18 таси археология, 132 таси меъморчилик, 66 таси ҳайкалтарошлик, 6 таси диққатга сазовор жойлар ва 32 таси муқаддас қадамжолардир. Уларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган моҳир усталар реставрация ҳамда таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Асосийси, “Ўзмиллийбанк” АЖ туризмни қўллаб-қувватлаш йўналишида беминнат молиявий ҳамкор сифатида мазкур жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда. 

Маълумот учун, 2023 йилда банк томонидан туризм соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 170 та тадбиркорлик субъектларига жами 1 222 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилган. “Нуриллабой” тарихий мажмуасини 1894-1904 йилларда  Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II Феруз ўғли Асфандиёрхон учун қурдирган бўлиб, ҳозирда ушбу сарой ўзига хос меъморий қиёфаси билан туристлар диққат марказида бўлиб келмоқда. Сарой қатор катта-кичик хоналар, дарвозахона, сарой, қабулхона, арзхона, мадраса, хизматчилар учун турар жой, боғ, гулзорли ҳовлилардан иборат. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги “Хоразм вилоятидаги Нуриллабой тарихий мажмуасини реконструкция ва реставрация қилиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан реконструкция ва реставрация ишлари олиб борилди ва мажмуанинг тарихий қиёфаси қайта тикланди. 

“Нуруллабой” тарихий мажмуасининг умумий майдони 4,8 гектарни ташкил қилиб, бугунги кунда 1 та фотогалерея, 1 та замонавий тасвирий санъат кўргазмаси, 1 та халқ амалий санъати кўргазмаси, 5 та интерьер ва экспозициялар ташкил қилинган. Таъкидлаш жоиз, Хоразм хонларининг ёзги қароргоҳи вазифасини бажарган ушбу сарой қайта таъмирлангандан сўнг, табиийки, томоша қилишга келадиган сайёҳлар оқими кўпайди.

Маълумот учун айтиш керак, “Нуруллабой” тарихий мажмуасига ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш мақсадида 2023 йилда 47 та туристик ташкилотлар билан шартномалар имзоланиб, Хива шаҳридаги меҳмонхоналарда тарихий мажмуани тарғиб қилувчи видео ролик ва қўлланмалар тарғиботи йўлга қўйилди. 

Халқаро тажрибадан маълумки, сайёҳларга намунали хизмат кўрсатишда меҳмонхона хўжалиги муҳим ўрин тутади. Вилоятда туризмни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурида ихчам меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари тизимини ривожлантириш кўзда тутилган. 2014 йилда вилоятда атиги 39 та меҳмонхона фаолият юритган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 60 тадан ошди.     160 нафар меҳмонга хизмат кўрсатадиган “Фаровон Хива” меҳмонхонаси ҳам бугун ҳудудга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг энг шинам ва файзли гўшасига айланди. Сабаби Европа стандартлари асосида фаолият олиб борадиган меҳмонхонада хизматлар тури ва сифатига алоҳида эътибор қаратилган. Меҳмонхона биноси 7 гектарлик  майдонда қад кўтарган. Бинонинг ташқи ва  ички кўриниши, хоналарининг ҳар бир майда деталигача хорижлик малакали мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган. Умумий хоналарнинг сони 106 та бўлиб, улардан 6 таси давлат раҳбарлари  ва бошқа юқори  мартабали меҳмонларни кутиш учун мўлжалланган. Ундан ташқари, меҳмонхонада бассейн, фитнес зал, ресторанлар ва турли хил тадбирларни ўтказиш учун 10 та конференция заллари мавжуд.     Шунингдек, меҳмонхона маъмурий ишлар, молия, кадрлар, муҳандислик, сотув ва маркетинг, меҳмонларни қабул қилиш, хўжалик озиқ-овқат ва хавфсизлик бўлимларидан иборат. Умумий 168 нафар ишчи – ходимлар иш олиб боради. Ходимларнинг деярли барчаси ўзбек, рус ва хориж тилларида бемалол гаплаша олади. 

Туризм тармоғини ривожлантиришда нафақат Хива, шунингдек, Бухоро вилоятида ҳам имкониятлар етарли. Сабаби Бухоро азал-азалдан уста-ҳунармандлар юрти бўлиб савдо-сотиқ тараққий этган ҳудудлардан бири саналган. Бугун бу анъана бухороликлар томонидан янада сайқалланиб, аждодлар мероси давом этиб келаётгани эътиборга молик, албатта. Биргина зардўзлик ҳунари Бухоро ҳунармандларининг брендига айланиб, айни дамда мазкур йўналиш санъат даражасига кўтарилди. Боиси бир неча услубларни ўзида акс эттирган ушбу ҳунарни тадбиркорликка айлантириб, ундан даромад кўраётган юртдошларимиз сафи тобора кенгаймоқда. 

Бухоро шаҳрида  фаолият кўрсатиб келаётган  “ZARDO'Z” МЧЖ томонидан умумий қиймати 782,5 миллион сўм бўлган зардўзлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси учун  “Ўзмиллийбанк” АЖ Бухоро вилояти Бош бошқармаси томонидан 500 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Зардўзлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйиш эвазига 5 та янги иш ўрни яратилди.  Бу ерда зарчапон, турли хилдаги аёллар либослари ва хонадонлар учун пардалар тикилади. Корхона келгусида катта мақсадларни олдига қўйиб, фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари очишни кўзламоқда.  

[gallery-15606]

–Бугунги технологиялар тараққий этиб бораётган даврда қўл меҳнати янада енгиллашди, – дейди зардўз Дилфуза Арабова.  — Ёшлигимизда қўл меҳнатидан фойдаланиб зардўзликда тер тўкканмиз. Эндиликда Хитойдан олиб келинган ускуналар ёрдамида ишлаяпмиз. Битта тўн авваллари қўлда бир ойда тикилган бўлса, ҳозирда замонавий ускуналар орқали бир кунда 20 тагача тўн тикилмоқда. Тайёр маҳсулотларимиз республикамизнинг барча бозорларида сотилмоқда.

Корхона фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлмади. Қувонарлиси маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни бошлади. 

– Биз ҳозирда нафақат технологиялар ёрдамида маҳсулот етиштиряпмиз, қолаверса, қўл меҳнатини ҳам давом эттириш ниятимиз бор, – дейди Д. Арабова. – Сабаби туристлар ҳар доим қўл меҳнати билан тикилган маҳсулотларимизга юқори баҳо берган. Ҳозир шу бўйича ҳам лойиҳа тайёрлаб, цех ташкил қилмоқчимиз. Бу ерда сайёҳлар ҳам тайёр маҳсулотларни харид қилади, ҳам қўл меҳнати орқали тайёрланаётган маҳсулотларни кўради. Бунда албатта, яна банк хизматидан ва кредитларидан фойдаланамиз.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзмиллийбанк” АЖ туризм тармоғини ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашда доимо тадбиркорлар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Бу эса мамлакатимизнинг сайёҳлик инфраструктураси ва иқтисодимиз барқарорлигида ўзига хос аҳамиятга эга. 

Бухоро қишлоқ хўжалигида ҳам етакчи ҳудуд саналади. Биргина Ромитан туманида жойлашган “VARNET” боғи –вилоятнинг шу соҳадаги катта салоҳиятини намоён қилади. Ўзбекистон – Туркия хорижий корхонаси шаклидаги МЧЖ томонидан барпо этилган замонавий иссиқхона комплекси цитрус мевалар етиштиришга ихтисослашган. Бу ерга келсангиз яшиллик мўъжизасидан кўнглингиз яйрайди, табиат қўйнида овқатланиб, дам олиш имкониятига ҳам эга бўласиз. Ноанъанавий ушбу дам олиш масканида нафақат мазали таомлар истеъмол қилиш, шунингдек, табиат тароватидан баҳра олиш мумкин.  

–Банк мижозиман, доимо шу банкнинг хизматларидан фойдаланиб келаман, – дейди “VARNET” Ўзбекистон – Туркия хорижий корхонасининг туркиялик инвестори  Хуршид Энвер. – Бизда етиштириладиган маҳсулотлар шу ернинг ўзида сотилади. Иссиқхонамизда дунёнинг ҳамма бурчагида ўсадиган 300 турдаги ноёб гул ва дарахтлар мавжуд. Иссиқхонада шунингдек, помидор, бодринг, қулупнай, банан, авакадо, папая каби мева ва сабзавотлар ҳам етиштирилади. Лабораториямиз фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, ботаника боғимизда хизматлар кўрсатишни йўлга қўйганмиз. Бу ерга 30 миллион долларга яқин инвестиция киритилган. Айни кунда 40 гектар иссиқхонада маҳсулот етиштираётган бўлсак, 2026 йилгача яна 80 гектарга иссиқхона қуришни режалаштирганмиз.  

Айтиш зарур, ҳозирда ушбу экобоғ ҳудудига келувчи маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар кун сайин ошиб бормоқда. Бу эса Бухоро нафақат қадимийлиги билан, шунингдек, замонавий ва инновацион лойиҳалари билан ҳам туристларга янги саҳифа бўлиб эшик очмоқда. 

Хулоса қиладиган бўлсак, бугун туризм тармоғи мамлакатимизда кундан-кунга юксалиб бормоқда. “Ўзмиллийбанк” АЖ  эса бу борада ҳамиша молиявий ҳамкор сифатида кўмакка тайёр. Мақсад ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини намоён қилиш орқали иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашдан иборат. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ туризм ривожида ташаббускор