Жадал суръатларда ривожланиб бораётган давр мамлакатимизнинг иқтисодий ҳаётида ҳам янги саҳифалар очмоқда. Эндиликда мамлакатимиз дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва мавқейини мустаҳкамлашнинг муҳим кафолати сифатида жаҳон бозорида салмоқли улушга эга бўлиб, дунёнинг тараққий этган давлатлари ҳамда таниқли молиявий муассасалари билан ҳамкорликни давом эттириб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини ўрнатган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь -cентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга бўлган давлат Хитой деб топилган ва ушбу мамлакатнинг савдодаги улуши 9,5 млрд. долларни ташкил қилган. Шунингдек, дастлабки учталикка 7 ва 3,2 млрд. доллар билан Россия ҳамда Қозоғистон кирган. Бундан ташқари, Туркия 2,4 млрд, Жанубий Корея 1,7 млрд, Туркманистон 830,3 млн, Германия 784,2 млн, Қирғизистон 754 млн доллар миқдорида улушга эга бўлган. Топ 10 таликни эса 659 млн. доллар билан Франция ва 615,3 млн. доллар билан Афғонистон якунлаб берган.

Таъкидлаш керак, халқаро майдонда савдо ҳамда дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда мамлакатимизда фаолият юритаётган молиявий муассасаларнинг аҳамияти катта. Жумладан, “Ўзмиллийбанк” АЖ республикамиздаги энг йирик тижорат банки ҳисобланиб, мамлакатимизга хорижий инвестициялар ва замонавий илғор технологияларни жалб қилиш орқали ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кўламли давлат ва минтақавий ривожланиш дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Банкнинг Ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси ўзаро манфаатли соҳаларда хорижий банклар, халқаро молия институтлари ва етакчи халқаро рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш борасида самарали фаолият юритмоқда.

Маълумот учун, Ташқи иқтисодий фаолият бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 

– кредит маблағларини жалб қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш мақсадида хорижий банклар ҳамда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва алоқаларни кенгайтириш;

– банк мижозлари учун ишончли ҳисоб-китоб платформасини таъминлаш мақсадида банкнинг вакиллик тармоғини оптималлаштириш ҳамда унинг техник хизматини таъминлаш;

– хорижий инвесторлар билан облигациялар чиқариш ва уларни кредит маблағларини жалб қилиш доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш.

Таъкидлаш жоиз, “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси 2022-2023 йиллар давомида мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида салмоқли бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор шартномаларни имзолашга муваффақ бўлди. Жумладан, олий даражадаги ташрифлар, форумлар ва бошқа халқаро тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнес ҳамда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида хорижий банкларнинг 770 млн. доллардан ортиқ кредит маблағлари жалб этилди.

Жумладан, Credit Suisse (100 млн. евро), Хитой Давлат тараққиёт банки (1,7 млрд. юан), Citibank (41,5 млн. доллар), Хитой Экспорт-импорт банки 
(1,5 млрд. юан), Landesbank Hessen-Thüringen Helaba (50 млн. евро), Венгрия Экспорт-импорт банки (50 млн.евро), Societe Generalе (50 млн. евро), Дойче банк (200 млн. евро) каби етакчи хорижий банклар билан шартномалар тузилган. Шу билан бирга, мамлакатимиздаги транспорт, муқобил энергетика ва иқтисодиётнинг бошқа муҳим соҳалардаги лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий ҳамкор банклардан янги кредит линияларини жалб этиш бўйича ташаббус ва таклифлар ўрганилмоқда.

Мамлакатимизда макроиқтисодий ислоҳотларнинг кенг кўламли дастури Банк фаолиятида амалга оширилаётган трансформация жараёнларининг муваффақияти, молиявий операцияларнинг ишончлилиги, яъни капиталнинг етарлилик кўрсаткичлари юқорилиги ҳамда банк соф даромадининг ўсиши, “Fitch Rating” ва “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентликлари томонидан Банкнинг кредит рейтингларини “ВВ-/В” даражасида “Барқарор” прогнози билан тасдиқлашига сабаб бўлди. Бундан ташқари, “Moody’s Investors Service” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзмиллийбанк” АЖнинг кредит рейтингини “Ва3” даражасига кўтарди. 

Яхши маълумки, ўтган 2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислик қилди. Албатта, ушбу сиёсий жиҳатдан муҳим тадбирда “Ўзмиллийбанк” АЖ зиммасига ҳам катта масъулият юкланди. Боиси, Банкнинг ташқи иқтисодий алоқалардаги бой тажрибаси 2022-йил 23-августида Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ Банклараро бирлашмаси Кенгашининг 18-йиғилишининг “Ўзмиллийбанк” АЖ раислигида муваффақиятли ўтишини таъминлашга хизмат қилди. Мазкур тадбир доирасида Банк ШҲТга аъзо давлатлар молия институтлари томонидан маъқулланган бир нечта ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, – “ШҲТ Банклараро бирлашмасига аъзо банкларнинг ўрта муддатли истиқболда (2022-2027 йилларга) ШҲТ минтақалараро иқтисодий ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси” ҳамда 

– “ШҲТ Банклараро бирлашмаси аъзо банкларининг молия секторидаги ўзаро ҳамкорлигининг асосий тамойиллари” каби муҳим ҳужжатларни имзолашга муваффақ бўлди. 

Банкнинг Европа ва Осиёдаги банк муассасалари билан тўлов инфратузилмаси географиясини кенгайтириш, шунингдек, савдони молиялаштириш операциялари доирасида мижозлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида Германиянинг Landesbank Baden-Wuertemberg ва ODDO BHF банки билан еврода,  Хитой қишлоқ хўжалиги банки, Хитой Давлат тараққиёт банки ва JPMorgan Chase банкнинг Гонконг филиали Хитой юанида ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Машреқбанк ва Абу Даби Ислом банки  билан ҳамкорликда дирҳамларда қўшимча вакиллик ҳисобварақлари очилди. Бундан ташқари, қўшни давлат банклари билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва мижозларнинг савдо операцияларини амалга оширишда кўмаклашиш мақсадида "Ўзмиллийбанк" АЖ Тожикистон халқаро банки ва Саноатсодиротбонк (Тожикистон) учун доллар ва еврода вакиллик ҳисобварақларини очди. 

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, “Ўзмиллийбанк” АЖ нафақат Республикамиз иқтисодиётида, балки ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ҳам ўзига хос ўрин тутади. Бу эса ўз навбатида банкнинг молиявий жиҳатдан энг ишончли ва кафолатли муассаса эканлигини тасдиқлаб, хорижий банк ва инвесторлар учун жозибадорлигини ошириб боради. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: ташқи иқтисодий алоқалар – иқтисодиёт барқарорлиги кафолатидир