“Ўзмиллийбанк” АЖ ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолига кенгроқ маълумот етказиш мақсадида Сирдарёга пресс-тур уюштирди. Унда республикамиздаги энг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Пресс-тур доирасида журналистларга “Ўзмиллийбанк” АЖ, унинг Сирдарё вилояти бош бошқармаси Гулистон амалиёт банки томонидан амалга оширилаётган ишлар,  эришилаётган иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида  маълумот берилди. Унда хизматлар кўлами ва банк мижозлари сони муттасил кенгайиб бораётгани, қолаверса,  банкнинг 84,7 миллиард сўмлик маблағи ҳисобига саноат соҳасида 5 та лойиҳа, 1,2 миллиард сўмлик маблағ ҳисобига қишлоқ хўжалиги соҳасида 4 та лойиҳа, 7,8 миллиард сўмлик маблағ ҳисобига қурилиш соҳасида 3 та лойиҳа, 9,2 миллиард сўмлик маблағ ҳисобига савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 14 та лойиҳа амалга оширилиб, бунинг натижасида вилоят бўйича 2 мингга яқин янги иш ўрни ташкил этилган.

Иштирокчилар  Сирдарё вилоятида  банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Дастлабки манзил сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган, банкнинг ишончли мижозларидан бўлган Сирдарё туманидаги   "AWP" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси бўлди. Унда иштирокчилар маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёни,  Россия,  Хитой, Қозоғистон,  Украина каби давлатларга экспорт қилинаётган,  ички бозорга чиқарилаётган 30 турдаги тайёр сантехника жиҳозларини кўздан кечирди.

– Мазкур банкнинг кредит маблағи  ҳисобига ишлаб чиқариш кенгайтирилгач,  360 дан ошиқ иш ўрни яратилди, – дейди корхона бош ҳисобчиси Алишер Қодиров, –Энг муҳими,  банкнинг молиявий кўмаги билан  ишлаб чиқариш ҳажми бир неча маротабага ортиб, корхонанинг экспорт салоҳияти ошди. Бу эса корхонани янада кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш имконини бермоқда.

Кейинги манзил  банк ҳамкорлигида иш бошлаган, ип-калава ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Гулистон туманидаги  "Mili teks Sirdaryo"  масъулияти чекланган жамияти бўлди. 

Маълумот учун, корхона айни пайтда Россия, Хитой,  Туркия,  Покистон, Миср каби давлатларга ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқда. 

– Корхонамиз ярим тайёр  ва тайёр  маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб,  биринчи лойиҳа ишларига банкнинг 40 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағи йўналтирилиб,  550 та иш ўрни яратилган бўлса,  2025-2026 йилда ишга тушиши кўзда тутилган тайёр  трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш учун банкнинг яна 35 миллион доллар атрофидаги кредит маблағини йўналтирмоқчимиз. Бунинг натижасида қўшимча 600 та янги иш ўрни яратилади, – дейди мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи  Алишер Тоиров. 

Энг қувонарлиси, 550 киши ишлайдиган корхонада иш 3  сменада ташкил этилган бўлиб,  ишчи- хизматчилар фаолият кўрсатиши, ишдан ташқари вақтда дам олиши учун шарт-шароит яратилиб,  бепул иссиқ-овқат, келиб-кетиши учун  махсус автобус қатнови йўлга қуйилган. 

Корхона жамоаси ўтган йили 6,5 миллион долларлик, жорий йилнинг ўтган даврида 5 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариб, экспорт қилди. 

–Шунга яраша иш ҳақимиз ҳам ёмон эмас. Айтишади-ку: қаердаки, рағбат бўлса, ўша жойда иш яхши кетади деб. Бу бежизга эмас,–дейди Шоира Бегматова.

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Сирдарё вилояти соғлиқни соғлиқни сақлаш тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатиш улуши, хусусий сектор ҳиссаси ҳам бир неча баробарга ошди. Бунда мазкур банк ва унинг филиалларининг салмоқли иштироки бор, албатта.

Хусусан, шу ишларнинг  узвий давоми сифатида  лойиҳа қиймати 5 миллиард 930 миллион сўм бўлган, 40 ўринга мўлжалланган гинекология ва туғруқхона йўналишида фаолият кўрсатувчи Гулистон шаҳридаги   "Xanifa med"  клиникаси қурилиш ишларига банкнинг 2 миллиард сўм миқдоридаги кредит  маблағи йўналтирилган. Бунинг натижасида 40 та иш ўрни яратилиб, маҳаллий мутахассислар иш билан таъминланган.  Пресс-тур иштирокчилари мазкур муассасада ҳам бўлиб, энг сўнгги русумда жиҳозланган  тиббий марказ фаолияти билан танишди. 

–Клиникамизда  гинекология, терапия, неонтология, туғруқхона, лаборатория, УТТ скрининг ва бошқа хизмат турлари йўлга қуйилган,–дейди  "Xanifa med"  масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жавоҳир Содиқов.– Тиббий жиҳоз ва аппаратлар Россия ва Хитой давлатларидан келтирилган. Мутахассисларимизнинг деярли 70 фоизи олий тоифали мутахассислар ҳисобланиб, улар томонидан хотин-қизларга сифатли гинекологик хизматлар кўрсатилмоқда.

–Икки кун муқаддам "Xanifa med" клиникасига келгандим,–дейди боёвутлик Жамила Ғаниева. –Иккинчи фарзандимни шу ерда, клиниканинг малакали акушер-гинекологлари, доялари ёрдамида дунёга келтирдим. Шарт-шароитларнинг "класс"лигини айтмайсизми?! Оила хонаси ташкил этилган, катта фарзандим ва турмуш ўртоғим ҳам шу ерда. Менга қарашяпти. Она учун бундан-да, ортиқ қулайлик бўлмайди.

Пресс-тур иштирокчиларининг охирги манзили эса Гулистон шаҳрида умумий қиймати 3 млрд. сўм бўлган 450 ўринга мўлжалланган «Интеллект» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

Мазкур лойиҳадаги ишни йўлга қўйиш учун “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Гулистон амалиёт банк хизматлари маркази томонидан 1 млрд. 240 млн сўм миқдоридаги кредит маблағи  ажратилган. Тадбиркор ушбу маблағ ҳисобига 55 та янги иш ўрни яратиб, тажрибали мутахассислар ҳамда ишсиз ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаган.

[gallery-19984]

Шу ўринда айтиш керак, бугун мактабгача таълим тизимини қўллаб-қувватлаш, хусусий таълим муассасалари сонини ошириш ва шу орқали сифатли таълимни ташкил этиш давлатимиз сиёсатининг устувор масалаларидан бири бўлиб келмоқда. Шу мақсадда “Ўзмиллийбанк” АЖ бу борада ҳудудларда тадбиркорларга кўмак бериб, хусусий ва давлат шерикчилик асосидаги таълим масканларининг ишга тушишига ўз улушини қўшиб келяпти.

Хуллас, Сирдарёга ўтказилган пресс-тур давомида матбуот хизмати ва ОАВ вакиллари банк фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган амалий жараёнлар билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Ғулом Примов,

Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ Сирдарёга пресс-тур ташкил этди