Яхши бизнес фаровонлик асоси. Хизматлар соҳасининг кундан кунга ривожланиб бораётгани ҳам ҳудудларда қулай бизнес муҳитини яратишга замин бўлмоқда. Асосийси аҳолининг иш билан бандлиги таъминланиб, турмуш даражаси юксалмоқда. Буни Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган ишлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Вилоят иқтисодий кўрсаткичларида хизматлар соҳасининг улуши юқори. Маълумот учун, 2023 йилнинг ўтган 11 ойида кўрсатилган хизматлар ҳажми 17 588,9 миллиард сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилга нисбатан 1 671,3 миллиард сўмга ўсган.  2023 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 5 миллион сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 8 фоизга ўсган. Хусусан, вилоятда 41 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда. Шундан, савдо ва сервис тармоғидаги корхоналар сони 26,2 мингтани ташкил этади. 2023 йилда савдо ва сервис тармоғида 5 мингта тадбиркорлик субъектлари фаолият бошлаган.

Тадбиркор Бекзод Абдуллаев ташаббуси билан Шаҳрисабз шаҳрида умумий қиймати 2 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилган. Унга банк томонидан 1,5 миллиард сўм кредит ажратилди. Натижада мазкур лойиҳа асосида замонавий аттракционлар билан жиҳозланган болалар ўйингоҳи, кинотеатр ва умумий овқатланиш хизмати ташкил этилди. Ҳозирда ушбу масканда 15 га яқин ишчи ўрни яратилган. Кўнгилочар маскан ҳар қандай мавсумда хизмат кўрсатишга тайёр. 

–Бу лойиҳани амалга оширишда “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Шаҳрисабз БХМ молиявий кўмагидан фойдаландим, – дейди тадбиркор Бекзод Абдуллаев. – Катталар, ҳатто кексалар учун ҳам дам олиш хиёбонлари, оталар чойхонаси бор эди, аммо ҳудудда болалар, айниқса, боғча ёшидаги кичкинтойлар учун махсус кўнгилочар маскан йўқ эди. Шунинг учун ҳам айнан ушбу лойиҳани амалга оширишга қарор қилдим. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Келгусида бу борадаги хизматлар тармоғини кенгайтириш орқали юзлаб янги иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз.

Таъкидлаш жоиз, мазкур вилоятда транспорт хизматини йўлга қўйиш борасида ҳам самарали лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, “SHAROFIDDIN NURILLO” МЧЖ томонидан шаҳар аҳолисига транспорт хизматини янада кенгайтириш мақсадида умумий қиймати 22 миллиард сўмлик лойиҳа учун Қарши БХМ томонидан 1,4 миллион АҚШ доллари миқдорида молиявий кўмак берилди. Натижада Қарши шаҳри аҳолисининг жамоат транспортидан фойдаланиш имконияти янада қулайлашди.  Хитой давлатида ишлаб чиқарилган метан-газда юрадиган 30 дона йўловчи ташишга мўлжалланган автобусларнинг йўналишлар бўйлаб қатнови бошланди. Энг асосийси 30 нафар малакали ҳайдовчилар иш билан таъминланди.

–Фаолиятимиз транспорт хизмати кўрсатишдан иборат, – дейди  тадбиркор Шарофиддин Шаропов. – Мана яқинда Президентимиз қарорларидан сўнг Ўзмиллийбанк билан ҳамкорликда жамоат транспорти бўйича хизматимизни кенгайтиришга муваффақ бўлдик. Ҳозирда 110 та йўловчи ташиш транспортимиз мавжуд. Янги режаларимиз олдинда. Янги йил арафасида Хитой давлатидан яна 30 та ана шундай транспорт олиб келишга мўлжалланган лойиҳамизни банкка тақдим этдик. Мақсадимиз, жамоат транспортини фақат шаҳар марказларида эмас, вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам қатновини ошириш, географиясини кенгайтиришдан иборат. 

[gallery-15218]

Хабарингиз бор меҳмонхона хизмати бугун республикамизнинг барча ҳудудларида талаб ортиб бораётган сервис тармоғи саналади. Туризм, савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш ва қатор иқтисодий, ижтимоий соҳаларнинг ривожланиши натижасида вилоятга туристлар, инвесторлар ва иқтисодий ҳамкорларнинг ташрифи сезиларли ошмоқда. Бу эса ўз-ўзидан меҳмонхона хизматига бўлган эҳтиёжни ортишига  муҳим омил бўлмоқда.

Тадбиркор Дилором Остонова томонидан 51 хонадан иборат, 110 ўринга мўлжалланган меҳмонхона қурилиши лойиҳаси 8 миллиард сўмдан иборат бўлиб, шундан 4 миллиард сўмлик маблағ банкдан кредит сифатида ажратилди. Натижада 20 та иш ўрни яратилишига эришилди. 

– Меҳмонхонамиз беш қаватли бўлиб, Қарши шаҳрига ташриф буюрган меҳмонларимизга 24 соат  хизмат кўрсатишга тайёр. Биномиз махсус дизайн асосида замонавий услубда безатилди ва жиҳозланди. Шунингдек, меҳмонларга хизмат кўрсатишда ходимлар малакасига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Мақсадимиз меҳмонхона хизмати тармоғини кенгайтириш орқали ресторан хизматини ҳам йўлга қўйиш.

Маълумот учун, жорий йилда тижорат банклари томонидан  вилоятдаги сервис ва хизмат соҳасида фаолият олиб борувчи 2 795 та тадбиркорлик субъектларига жами 1 263,7 миллиард сўм кредит маблағи ажратилган.

Ўзмиллийбанк томонидан, 52 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари учун 44,3 миллиард сўм кредитлар ажратилди, жумладан:

  • савдо хизматларига 11,7 миллиард сўм;
  • соғлиқни сақлаш ва тиббиёт хизматларига 1,3 миллиард сўм;
  • спорт ва кўнгилочар масканларга 2,7 миллиард сўм;
  • IT, алоқа ва ахборотлаштириш хизматларига 3,8 миллиард сўм;
  • транспорт билан боғлиқ хизматларга 19,9 миллиард сўм;
  • таълим хизматларига 0,3 миллиард сўм;
  • ижара хизматлари (меҳмонхона, тижорат бинолари, "RENT CAR" ва бошқа ижара хизмати)га 3,1 миллиард сўм;
  • бошқа хизматларга 1,5 миллиард сўмлик маблағлар.

Хуллас, мухтасар қилиб айтганда, бугунги кунда Қашқадарё вилоятида сервис тармоғини ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар энг қизғин паллада. “Ўзмиллийбанк” АЖ эса бу борада ташаббускор ва илғор тадбиркорлар билан ҳамкорликка доимо тайёр.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: Қашқадарёда хизматлар соҳаси ривожланмоқда