Ўзбекистон дунёдаги барча давлатлар, аввало, қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўзбек халқида "Ён қўшни – жон қўшни", "Қўшнинг тинч – сен тинч" деган мақоллар бор. Булар тарих тажрибасидан келиб чиқиб, неча минг йиллик яхши қўшничилик муносабатларини инобатга олиб айтилган буюк ҳикматли сўзлардир.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар йилдан йилга мустаҳкамланмоқда. Халқларимиз ўртасидаги замонлар синовидан ўтган қардошлик ришталари ўзаро ҳурмат ва дўстлик муносабатлари, муштарак маданий қадриятлар орқали узвий боғланиб кетган.

Икки давлат ўртасидаги ўзаро товар  айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бунинг учун ҳар икки томонда ҳам салоҳият етарли. Рақамларга эътибор қаратсак,  2016 йилда мамлакатларимиз ўртасида товар айланмаси ҳажми  167,4 миллион долларни ташкил этган. 2023 йилда бу кўрсаткич 953 миллион долларга етди. Яъни, дўстлик алоқалари янада ишончли тус олиб, ҳамкорликдаги лойиҳалар кўпайди. 

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда Ўзбекистон – Қирғизистон алоқалари  сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди, ҳамкорлик кўлами барча йўналишларда кенгайди. Икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қирғизистонга инвестиция олиб кириш ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда Ўзбекистон тадбиркорлари ва банкларининг ҳам ўзига хос улуши бор.

Буни “Ўзмиллийбанк” АЖ ва “Асакабанк” АТБ ҳомийлигида қўшни қирғиз республикасининг “Иссиқкўл” дам олиш маскани ҳудудида барча шароитларга эга “Роҳат” ва “Дилором” пансионатлари таъмирланиб фойдаланишга топширилгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Таъкидлаш зарур дам олиш масканларининг очилиш маросими катта  тантанага айланди. Тадбирда “Роҳат” ва “Дилором”  пансионатларининг иш бошлаши  ўзбек ва қирғиз дўстлигининг  яна бир  намунаси эканлиги таъкидланди. Рамзий калитлар маскан эгаларига топширилиб, пансионатлар ўзининг  илк дам олувчиларини қаршилади.

Пансионатнинг илк мижозлари ушбу масканлар фаолиятидан мамнун бўлиб, бу икки миллат халқлари ҳамда бу ерда дам олувчилар учун катта совға бўлганини таъкидлашди.

– Кўз олдимизда қайта чирой очган ушбу дам олиш маскани икки халқнинг ўзаро муносабатларида янги давр бошланганининг яна бир ифодаси бўлди, – дейди дам олувчилардан бири Бўлат Қарабалаев. – Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишув халқларимизнинг дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини таъминламоқда. 

 – Яқинда онам билан шу ерга дам олиш учун келдим, – дейди Нодира Аҳмадхўжаева. – Тўғриси хориждаги дам олиш зоналаридан қолишмайдиган бу пансионатни танлаганимдан оилавий хурсанд бўлдик. Сабаби нафақат бу ернинг табиати, об-ҳавоси, шунингдек, қирғиз халқининг самимий муносабатлари ҳам бизда ажойиб таассурот қолдирди.

Эгаллаган майдони 16,5 гектарни ташкил этадиган   “Роҳат” дам олиш маскани ҳар мавсумда 450 нафар сайёҳни қабул қилади.Ушбу масканни Иссиқкўлнинг ўзига хос табиати ва манзарасини севган туристлар энг севимли гўшаси сифатида эслашади. Аммо маълум вақт ушбу пансионат қаровсиз, таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. “Ўзмиллийбанк” АЖ ташаббуси билан  дам олиш масканида барча қулайликларга эга, замонавий сервисни ўз ичига олган шинам пансионат барпо этилди. 

–Пансионатга очилиш куни етиб келдик, – дейди Кимёхон Солиева. – Келиш жараёнида чегараларнинг очиқлиги, эркинлиги мамлакатимизда инсон қадри улуғланганлигининг бир тимсоли бўлди, десам муболаға бўлмайди. Ўзбекистондан Қирғизистонга келиб шундай файзли, чиройли манзарага эга табиат қўйнида дам олишнинг гашти ҳам, лаззати ҳам ўзгача бўлмоқда.

Дам олувчиларга ўз бағрини очган яна бир пансионат – “Дилором” дам олиш масканида ҳам қурилиш ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Янги бинолар қад кўтарди. Бу ерда ҳам дам олувчилар учун барча шароитлар яратилди.

–Пансионатимиз бир вақтнинг ўзида 540 меҳмонни қабул қилиш қувватига эга, – дейди  “Дилором” оромгоҳи раҳбари Саидумар Маматов. –Апрель ойидан бошлаб 200 ўринли оромгоҳ ҳам ишга тушди. Болалар майдончалари, ошхона, чойхона, спорт майдончалари мижозларга хизмат кўрсатмоқда. 

Ёз мавсуми бошланиши билан “Иссиқкўл” дам олиш масканида ҳаёт қайнайди. Бу ерда нафақат маҳаллий аҳоли, қўшни давлатлардан, жумладан Ўзбекистондан келган дам олувчилар кўпчиликни ташкил этади. Бу ҳали бошланиши. Ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб борар экан, икки халқнинг ҳамжиҳатлиги ҳам, дўстона муносабатлари ҳам ривожланиб бораверади. Бу нафақат иқтисодий, сиёсий, ижтимоий манфаатларнинг такомиллашувига ижобий хизмат қилади. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ 

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: ўзбек-қирғиз муносабатларида яна бир истиқболли қадам