Бугун кундалик турмуш тарзимизни интернет, ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қилиш қийин. Сабаби у ёки бу эҳтиёжлар билан ундан фойдаланиш ҳар биримизни ҳам вақтимизни тежайди, ҳам ортиқча оворагарчиликни олдини олади.

Айни пайтда интернет тармоғи нафақат янгиликлар базаси, қолаверса, турли тўлов амалиётларни амалга ошириш имконини ҳам тақдим этади. Бу эса, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда ахборот коммуникация технологиялари кундан-кунга ривожланиб бораётганидан далолат.  

Рақамли иқтисодиётга ўтар эканмиз, маълумотларни сақлаш, етказиш ва қайта ишлашда хавфсизлик ва барқарорлик муҳим омил ҳисобланади. Бу борада, айниқса, давлат органлари ҳамда ташкилотлари ходимларидан масъулият ва эътибор талаб этилади. Хусусан, қатор молия муассасалари қатори, тижорат банкларида ҳам аҳоли ва мижозларни киберхавфсизликдан огоҳ этиш, фирибгарлар алдовига тушиб қолмаслик ва бу борада етарлича маълумотга эга бўлишини таъминлаш мақсадида зарур чора-тадбирлар белгиланган.

Жумладан, “Ўзмиллийбанк” АЖнинг бош офиси ва ҳудудий Бош бошқармаларида жорий йилнинг 1 июлидан 1 августига қадар “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”  эълон қилинди. Ушбу тарғибот тадбирлари асосан, аҳоли, ёшлар, турли меҳнат жамоаларида ташкил этилиб, киберхавфсизлик  нима ва унинг оқибатлари ҳақида сўз юритилмоқда. Шубҳасиз, мазкур чора-тадбирлар дастур бузувчи(хакер)лар томонидан мунтазам равишда бўлиб турадиган кичик ҳужумларни бартараф этишга ёрдам бериши билан бирга, айрим фуқароларнинг шахсий молиявий сирини муҳофаза қилишга ҳам омил бўлади.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан республика бўйлаб кенг миқёсда ўтказилган ушбу ҳушёрликка чорловчи семинарлар ҳамда давра суҳбатлари нафақат БХМ, БХОларида, шунингдек, аҳоли гавжум дўкон ва маркетларда, маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамда гузарларда ташкил этилди. “Фирибгарлар тузоғидан огоҳ бўлинг” мавзусидаги видео-роликлар барча банк муассасалари экранларида, шаҳар ҳамда туман марказлари кўчаларидаги электрон таблолардан ўрин олди. Бундан ташқари, мавзуга оид буклет ва тарқатма материаллар турли ташкилот ходимларига, шу билан бирга бозор ҳудудларида оммага тарқатилди.  

– Аксарият аҳоли фирибгарларнинг ширин муомаласи ва алдовига ишониб банкка оид бўлган шахсий маълумотларини бой бериб қўяди, – дейди Юнусобод БХМ Чакана амалиётлар бўлими бошлиғи Отабек Қамбаров ўтказилган тарғибот тадбирларидан хулоса қилиб. – Натижада ҳисобидаги бор маблағидан айрилгач, банк ходимларига мурожаат этади. Бу эса интернет тармоғидан фойдаланишда эҳтиёткорлик ва ҳушёрликни унутмасликни талаб этади. Ҳар қандай ҳаволалардан фойдаланишда ҳам аниқ далиллар ва маълумотларнинг ишончли эканлигини текшириш зарур.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбирлар “Ўзмиллийбанк” АЖнинг ҳудудий Бош бошқармаларида ҳам давом этмоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖ  

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: киберхавфсизликни таъминлашда огоҳлик давр талаби