Бугун замонавий касблар орасида дастурчи, маркетолог, технолог ва қатор мутахассисларни учратиш мумкин. Айнан шу каби соҳаларда кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёж юқори эканлиги ҳам кузатилади. Аммо ҳар қандай соҳада ҳам билим, малака, тажриба ва маҳорат энг зарури бўлиб келган. Хусусан, банк-молия йўналишида ҳам. Аслида, бу тизимда ишлайдиган ходимлардан нафақат касбий фаолият билан боғлиқ билимлар, шунингдек, атрофдагилар билан мулоқотга киришишда керак бўладиган инсоний фазилатлар ҳам талаб этилади. Қолаверса, банк ходими тизимдаги янгилик ва ўзгаришлардан доимий хабардор бўлиб, ўз устида тинимсиз ишлаши лозим. Ана шунда мижозларнинг иш юзасидан мулоқотга киришаётган мутахассисга, шунингдек, у фаолият юритаётган ташкилотига бўлган ишончи ва ижобий тасаввури ортиб боради.

Хусусан, Ўзбекистонда рўй бераётган кенг кўламли ислоҳотлар, қолаверса,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарори асосида банк ва молия соҳаси ходимларига рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш борасида янги талаблар қўйилди. Бу эса банк фаолиятида янги тенденция учун шароит яратди. Жумладан, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан масофадан ишлаш жараёнини такомиллаштириш, ходимлар харажатларини оптималлаштириш, корпоратив бошқарув, ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий тамойилларини жорий этиш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш борасида самарали ишлар олиб борилди. Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун мавжуд бизнес-жараёнлар ва банк бўлинмалари тузилмасини оптималлаштириш бўйича бир қатор бошқарув қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, банк мақсадларини амалга оширишда энг самарали бўлган ходимларнинг малакасини аниқлаш учун кадрлар таркибини (сони, тузилиши, ваколатлари бўйича) таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

  Айни пайтда “Ўзмиллийбанк” АЖ тизимида 6000 нафардан ортиқ  ходим фаолият кўрсатади. Банкнинг Ходимлар билан ишлаш департаменти мутахассислари томонидан янги ходимларни ишга қабул қилиш ва малакасини ошириш тартиб-таомиллари доимий равишда амалга оширилмоқда. Шу мақсадда кадрлар сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири  “Ёш мутахассисларни танлаш ва ишга жойлаш” дастури асосида бир қатор чора-тадбирлар амалий жараёндадир.   Албатта, соҳада истиқболли ташаббусларни рўёбга чиқаришда ёш кадрларни жалб этиш энг муҳим вазифа. “Ўзмиллийбанк” АЖ эса бу борада энг оқилона ечим-мамлакатимизнинг етакчи Олий ўқув юртлари билан  ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширди. Банк фаолияти билан танишиш имконияти битирувчи талабалар ва магистратура тингловчиларига ҳар йили банкнинг Бош офисида ҳамда Банк хизматлари марказларида ўтказиладиган амалиёт доирасида берилиши белгиланди. Таъкидлаш жоиз, Олий таълим муассасалари билан ўрнатилган ҳамкорлик нафақат маҳаллий университет ва институтлар билан, шунингдек, хорижнинг нуфузли олийгоҳларининг мамлакатимиздаги  филиаллари билан ҳам ўрнатилди. Yeoju Technical Institute In Tashkent, Москва давлат университетининг Тошкент филиали, Webster University ҳамда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиаллари шулар жумласидандир.

Банк-молия соҳасида Олий таълим муассасаларида таълим олган иқтидорли талабалар танлов асосида сараланиб, “Ёш мутахассисларни танлаш ва ишга жойлаш” дастури асосида 3 ойлик махсус амалиёт синовларидан ўтказилади. Синов жараёнларидан муваффақиятли ўтган ёшлар “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг ҳудудлардаги БХМларига ишга қабул қилинмоқда. 

    Маълумот учун, жорий йил ҳисобидан Тошкент шаҳридан ташқари, республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикаси учун Ўзмиллийбанк кадрлар захирасида айнан юқоридаги дастур  бўйича 65 иш ўрни очилди  ва Олий таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари ўқитилди. Уларга мураббийлар тайинланиб, ҳар бир йўналиш бўйича иш тажриба, билим ҳамда кўникмалар бериб борилди. Натижада ушбу жараёндан муваффақиятли ўтган 15 нафар ёшлар Ўзмиллийбанк жамоаси таркибига қабул қилинди. 

    Кадрлар малакасини ошириш ҳақида сўз борганда “Ўзмиллийбанк” АЖ фаолиятида бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Хусусан 2023 йил 10 ойи давомида банкнинг деярли барча ходимлари 200 дан ортиқ ички ва ташқи ўқув таълимида қамраб олиниб, банк Ўқув базасида, маҳаллий ва хорижий мамлакатларда ўз малакаларини оширишга улгуришди. Ушбу кўрсаткичнинг 30 %ини раҳбар ходимлар ташкил этган бўлса, қолган 70% и мутахассислар ҳисобига тўғри келади. Шундан:

    Банкнинг Ўқув базасида ички таълим йўналишида  банк фаолияти билан боғлиқ долзарб 100 дан зиёд мавзуларда ўқитилди. Хусусан:

– Ҳар қандай корхонанинг юраги ҳисобланган бухгалтерия ва валюта соҳалари бўйича “Бухгалтерия амалиётлари”, “Мижоз менежерлари лойиҳаси”, “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича амалий кўникмалар”, “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш”, “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома моҳияти”, “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари”, “Мижознинг молиявий ҳолати таҳлили” қисқа курси, корхонанинг молиявий ҳисоботлари таҳлили ва универсал ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш каби ўқув семинарлари;

– Юридик ва жисмоний шахслар, уларга кредитлар ажратиш тартиби билан шуғулланувчи ходимлар учун “Юридик шахсларни кредитлаш”, “Жисмоний шахсларга кредит ажратишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Кредитларни мониторинг қилиш ва ундиришнинг техник тартиби”, “Янги кредит маҳсулотлари”, ГРКИ - кредит ахборотининг давлат реестри янги платформаси, рўйхатдан ўтказиш ва юзага келадиган тафовутларни бартараф этиш”, “Қурилишга ажратиладиган кредит ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар”, “Муаммоли кредитлар билан ишлаш тартиби”, “Банк балансига қабул қилинган мол-мулкни сотиш тартиби” ва шу каби қатор долзарб мавзулардаги ўқув машғулотлари;

– Ходимларнинг ўз меҳнат жамоаларида янада самарали фаолият кўрсатиши ва меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришларни аниқроқ билиши мақсадида “Самарали танлов. Шахсий баҳолаш”, “Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси асосий фарқлари”, ижро интизоми иш юритиш қоидалари, архивлаш, таътиллар тўғрисидаги умумий қоидалар каби турли хил тренинглар;

– Шунингдек, чакана бизнесни янада ривожлантириш мақсадида “Чакана бизнес янги маҳсулотлари ҳамда хизмат турлари, чакана бизнес бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболли лойиҳалар”, “Cоllеction дастурий таъминотидан фойдаланиш”, “Чакана блок йўналиши бўйича КПИ тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокамаси ва принциплари”, “Чакана бизнес янги маҳсулотлари ҳамда хизмат турлари тўғрисида маълумотлар”, “Мижозларга хизмат кўрсатиш сервиси ва сифат стандартлари” мавзуларидаги семинарлар;

– Банк фаолиятида коррупцияга қарши курашиш ва терроризмни олдини олиш мақсадида “Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби”, “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари”, “Коррупция тушунчаси, келиб чиқиш сабаблари ва ҳуқуқий табиати” мавзуларидаги ўқув машғулотлари ташкил этилди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш мақсадида ташқи таълим йўналишида бир қатор молия институтлари: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси, Банк молия академияси, ТМИ (Тошкент молия институти) ҳузуридаги Банк ходимларини қайта тайёрлаш тармоқлараро институти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, халқаро ташкилотлар: Россиянинг Газпромбанк, «Алльянс-Факторс Сервис» МЧЖ ва “Change Team”, “Unique Present”, ЭКОПСИ ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, АҚШ Молия вазирлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида банклараро ҳамкорлик (бирлашма) ҳамда Қозоғистоннинг “Ambition International Business Qualifications” МЧЖ каби бир қатор давлатлар ташкилотлари билан ҳамкорликда 90 дан ортиқ ўқув тренинглари ва малака ошириш курслари ташкиллаштириб келинмоқда. Жумладан, маҳаллий молия институтлари ва ўқув марказларида хусусан, “Alpha Solutions” НТМ, “Training Guru” НТМ, “Softline Education” НТМ компанияси, “Net Lab CISCO SCINET” ташкилоти, “Юрист ва кадр” НТМ кабиларда 80дан ортиқ мавзуларда 1200дан зиёд ходимлар ўз малакаларини оширишди. Шунингдек, банкнинг хорижий ҳамкорлари томонидан хорижда ва нуфузли молия ташкилотлари эксперт-лекторларини жалб этган ҳолда ташкил этилган “Жараёнларни бошқариш: асосий тамойиллар ва ёндашувлар”, “Банкларда сунъий интеллектдан фойдаланиш тажрибаси”, “IFRS ва унинг қўлланилиши”, “ISO20022 га ўтиш бўйича CБПР+ тавсиялари”, “Валюта ва қатъий бозорларда электрон савдолар, форвардлар, акция баҳолари, кросс-валюта свопларидан фойдаланган ҳолда валюта ва курс рискларини ҳимоя қилиш, фючерс ва етказиб берилмайдиган форвардлар орқали маҳаллий сўм бозорига кириш, доимий даромадли савдо ва молиялаштириш”, “Green trade finance for the development of a sustainable economy”, CFA (Chartered Financial Analyst) каби банк-молия соҳасига алоқадор мавзуларда 10 га яқин ўқув курсларида 60 дан зиёд ходим ўқитилди. 

Шу билан биргаликда, янги SSF LMS ўқув дастурини ўзлаштириш мақсадида масофавий ва жойларга бориб ўқув машғулотлари ўтказилди.

Албатта, билимли мутахассис тажрибасини ҳам ошириб боради. Фақат олға интилишга хоҳиш бўлса бас. Ўзмиллийбанк эса бу каби иқтидорли ёшларни ўз сафида кўришдан  манфаатдор ва уларни доимо қўллаб-қувватлайди. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: кадрлар сиёсатида малака, билим ва тажриба устувор