Аввал хабар берганимиздек, “Ўзмиллийбанк” АЖ ўзининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида банкнинг ҳудудий тармоқлари ходимлари учун кенг қамровли ўқув-машғулотларини ташкил этмоқда.

Ўқув машғулотлари дастлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилди. Куни кеча Бухоро ва Навоий вилояти таркибий тузилмалари учун ҳам ана шундай семинар ташкил этилди. Бу ташаббус банкнинг кредитлаш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий методларни жорий қилиш ва бизнес мижозлар билан самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. 

Икки кунлик ўқув машғулотларида лойиҳаларни молиялаш маркази, Юридик, Кредит, Кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш, Давлат дастурларини молиялаштириш ва Кредит қарздорликларини ундириш департаментлари мутахассислари томонидан маърузалар ўқилди. Қизғин муҳокамалар ўтказилди. Энг асосийси, ҳар бир модератор банкда олиб борилаётган жадал трансформацион жараёнларда ходимларининг муҳим вазифалари, мижозлар билан ишлашда янги билим ва тажрибаларнинг долзарблиги хусусида тўхталиб ўтди.

Ўқув машғулотларнинг биринчи кунида кредитлаш жараёнида юзага келадиган муаммоларни самарали ҳал этишга кўмаклашиш, мижозларга кўрсатиладиган хизмат сифатини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашилган бўлса, тадбирнинг иккинчи кунида факторинг хизматларини ривожлантириш борасида сўз борди.

Айтиш жоизки, факторинг йилдан-йилга қизиқиш ошиб бораётган хизматлардан бири. Шунинг унинг мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшадиган хизмати беқиёс – савдони ривожлантириш, айниқса, тайёр маҳсулот айирбошлашни яхшилаш, корхона ва ташкилотлар фойдасини кўпайтиришга хизмат қилиши, пировардида бюджетга солиқлар тушуми кўпайишини таъминлайди. 

– Экспорт факторинги ташқи савдога ҳам ижобий таъсир кўрсатади, – дейди “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш ва савдони молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Ёқуббек Маткаримов. – Факторинг молия хизматини ривожлантириш, мамлакат иқтисодиёти ва бизнес ҳамжамияти учун самарадор ечим. Шунинг учун бу борадаги назарий таълимотларни мижозларга етказиб бориш, уларни банклар билан ҳамкорликка чорлаш аҳамиятлидир. Бугунги ўқув машғулотимизда айни шу жиҳатларга эътибор қаратдик”.

Таъкидлаш зарур, бугун рақобат бозорида банк имиджини мустаҳкамлаш ва мижозлар ишончини қозонишда замонавий билимлар ҳамда ислоҳотлар билан ҳамоҳанг юриш давр талаби. “Ўзмиллийбанк” АЖ эса бу борада энг етакчи ва ишончли ҳамкор бўлишни танлайди. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ ишончли ҳамкорликка доимо тайёр