Ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришиш ва омадли бўлишнинг энг самарали усули ўз устида ишлаш ва изланишдир. Ана шунда у қайси мутахассисликни танлашидан, рақобатнинг нечоғлик юқори бўлишидан қатъий назар, жамоада ўз ўрни ҳамда мавқеига эга бўлади.

Зотан, бугунги талаб ҳар қачонгидан-да кучли. Бунда ўзига ишонган, давр билан ҳамнафас замонавий билим ҳамда инновацион технологиялардан самарали фойдаланган, янги ташаббуслар ҳамда пухта режалар билан ўз йўлини белгилаган иқтидорли кадрларга эҳтиёж катта. Айниқса, бу борада “Ўзмиллийбанк”АЖ салоҳиятли кадрлар ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлайди.  

Хусусан, билимли ва қобилиятли ёшларни банкка жалб қилиш мақсадида, Ходимлар билан ишлаш департаменти томонидан 2024 йил учун махсус дастур асосида олийгоҳлар билан ишлаш бўйича алоҳида жадвал ишлаб чиқилди. Ушбу режа асосида танланган талабаларга амалиётлар ва ҳақ тўланадиган стажировкалар (3 ойлик) ташкил қилинмоқда.  

Мазкур жараён 3 йўналишдан иборат:  

– Олий ўқув юртлари томонидан ташкил этилган “Карьера кунлари”да иштирок этиш;

– Олий ўқув юртларида битирувчи талабаларга Банк тўғрисида тақдимотлар ўтказиш ҳамда ушбу вақтда битирувчи талабаларга Банкнинг Ходимлар билан ишлаш департаменти ходимлари томонидан ишга жойлашиш учун зарур бўлган кўникмалар: резюме шаклантириш ва карьера порталларига жойлаштириш бўйича маълумотлар бериш;

– Стажировка дастури бўйича битирувчи талабалар ўртасида танлов ўтказиш. Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, мазкур дастур асосида танловлар 2024 йилнинг шу даврига қадар Тошкент, Сурхондарё, Навоий, Фарғона ҳамда Андижон вилоятларида ўтказилди. Унда Тошкент халқаро Вестминстр университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети, Тошкент шаҳридаги Amity университети каби ва бошқа нуфузли олийгоҳ талабалари синовдан ўтдилар.  

Жами тадбирларда 300 ортиқ талабалар қатнашган бўлиб 24 нафар талабалар ҳақ тўланадиган стажировка дастури доирасида ҳамда 116 нафари Банк ҳудудий бўлинмаларида амалиёт ўташ учун тавсия этилдилар. Охирги босқичда сараланган талабалар учун ўз йўналишлари бўйича банкда ходим сифатида фаолият юритиш имконияти юзага келади.  

Бундан ташқари Ходимлар билан ишлаш департаментининг тажрибали мутахассис рекрутерлари томонидан битирувчи талабаларга резюме (ўзи ҳақидаги маълумотлар)ни тўғри шаклантириш, карьера сайтларидан тўғри фойдаланиш ва ишга кириш вақтидаги суҳбатларга қандай тайёргарлик кўриш ва суҳбатдан ўтиш бўйича тавсиялар берилди.      Айтиб ўтиш зарур, мазкур синовлар ёшларнинг соғлом рақобат муҳитида ўз устида ишлаши ва интилишига ижобий хизмат қилади. Шунингдек, сафимизда иқтидорли ходимлар кўпайишининг асосий омилига айланади. Зотан, иқтидорли ходим-банк имиджи яхшиланиши ҳамда мавқеи кўтарилишга замин яратади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаймиз