Бугун республикамизнинг  олис ва чекка ҳудудларида ҳам аҳоли фаровонлигини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва шу орқали янги иш ўринларини вужудга келтириш давлатимизнинг устувор масалалардан бири бўлиб келмоқда.

Бу борада айниқса, молия ва банк муассасалари қатори “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳам илғор ташаббусли ҳамда янги лойиҳалар эгалари бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватламоқда.  Фикрларимизни Хоразм вилояти мисолида давом эттирамиз.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2022 йилдаги “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорлар хизматлар соҳасини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратишда ўзига хос аҳамият касб этди.

Сўнгги 3 йилда мазкур қарорлар доирасида Хоразм вилоятида бир қанча ижобий натижаларга эришилди.

Тижорат банклари томонидан 7,5 мингта лойиҳаларни молиявий-қўллаб қувватлаш учун жами 2,6 трлн.сўм кредит маблағлари йўналтирилди.

Бунинг натижасида 11 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони 2021 йил январь ойига нисбатан 1,4 баробарга ошиб, 18,6 минг тага етди.

Шунингдек, 2023 йилда хизматлар соҳасида жами 35 мингта янги  иш ўринлари, янги лойиҳаларни ишга туширилиши орқали, 4 мингта, фаолияти кенгайтирилган корхоналар эвазига 5 мингта, ўзини ўзи банд қилиш орқали 26 мингта ташкил этилиши орқали аҳоли  бандлиги таъминланди.

Натижада, 2023 йил якуни  билан жами банд аҳоли 776,5 минг нафарни, ишсизлик даражаси эса 6,6 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, Хоразм вилоятида ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сони 138 минг нафарга етди.

Жумладан, йиғим-терим ва томорқа хизматларида 31 минг нафар, тикиш-бичиш хизматларида 27 минг нафар, такси хизматида 20 минг нафар, қурилиш-таъмирлаш ишларида 19 минг нафар, автомобилларни таъмирлаш хизматларида 7 минг нафар ҳамда бошқа хизматларда 34 минг нафар аҳоли ўзини ўзи банд қилган.

Миллийбанк томонидан хизматлар соҳасида ўтган 2023 йилда бир нечта лойиҳалар ишга туширилди, жумладан:

1.Урганч тумани, Оёқбоғ МФЙда “MUSLIMBOY” МЧЖнинг 150 ўринли мактабгача таълим муассасаси ташкил қилиш лойиҳаси учун банк томонидан 3,0 млрд. сум кредит маблағи ажратиган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 18 та янги иш ўринлари яратилди;

2.Хозарасп тумани, Хоразмий МФЙда жойлашган “Marhabo medical centry”  МЧЖга қарашли умумий лойиҳа қиймати 13,5 млрд.сўм бўлган, 25 ўринга мўлжалланган, мижозларга замонавий тиббий хизматлар кўрсатиш маркази ташкил этилди. Ҳозирда ушбу тиббий марказда 15 дан ортиқ шифокор ва ҳамширалар томонидан беморларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.

Умуман олганда, 2020 йилга нисбатан меҳмонхона ва хостеллар 175 тадан 282 тага, уларнинг сиғими 4,7 мингтадан 8,2 мингтага ёки қарийб 1,7 баробарга ортган.

Ресторан, кафелар 772 тадан 1 337 тага, уларда банд аҳоли 3,6 минг нафардан 4,7 минг нафарга, 1,3 баробарга ортган.

Хусусий тиббиёт муассасалари 321 тадан 473 тага, уларнинг сиғими 1,3 мингтадан 1,9 мингтага, 1,5 баробарга ортган.

Хусусий мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари 954 тадан 1 626 тага, уларнинг сиғими 20 мингтадан 35 мингтага, 1,8 баробарга ошишига эришилди.

Натижада, Хоразм вилоятида, хизматлар ҳажми ўтган 3 йилда 
2 баробарга ўсиб, 2023 йил якуни билан эса 13,3 трлн.сўмга етди. Яшаш ва овқатланиш, таълим хизматлари ҳажми 2 баробарга, молия, тиббиёт ва маиший хизматлар эса 1,5 баробарга ошди.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми эса  2021 йил январь ойига нисбатан 2 баробарга ўсиб, 2023 йил якуни билан 7 млн.сўмга етди.      

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан хизматлар соҳасида белгилаб берилган вазифа ва топшириқларнинг ижросини маъсуллар томонидан ўз вақтида самарали бажарилиши орқали мақсадли параметр кўрсаткичларига эришиш натижасида аҳоли бандлигини таъминлаш билан бир қаторда, янги хизмат турларини жорий қилиш, шунингдек аҳоли жон бошига кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини ҳамда тадбиркорлик субъектларининг сонини ошишига сабаб бўлмоқда. 

Бу орқали жамиятимизнинг яшаш тарзи яхшиланиб, уларнинг турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатиш имкониятлар яратилмоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖ
матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: Хоразмда сервис тармоғини ривожлантиришда тадбиркорга мададкормиз