Яхши маълумки, бугун замон талаблари ҳар бир соҳа ривожининг асосий омилидир. Хусусан, молия ва банк тизимида ҳам ушбу мезонлар долзарб аҳамият касб этади. Соғлом рақобат эса айни пайтда банклар фаолияти ҳамда хизматлари сифатининг кафолатидир. Шу боис мамлакатимизнинг бизнес тараққиётида банкларнинг молиявий кўмаги ва иштироки фаоллашмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 12 августдаги “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, факторингни ривожлантириш бўйича устувор вазифалар, жумладан, эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар белгилаб берилди. Ҳозирда мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашнинг асосий инструментларидан бири бўлган факторинг хизматини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Факторинг – бу пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш ҳисобланади. Яъни кечиктирилган тўлов шарти билан етказиб берилган товар ёки хизматлар учун тўловни талаб қилиш ҳуқуқини банкка ўтказишдир. Содда қилиб айтганда сотувчи банкка маълум ҳақ тўлаш эвазига кечиктирилган тўловни олдиндан олади.

Илгари, яъни факторинг хизмати жорий қилингунга қадар, сотувчилар кечиктирилган тўлов шарти асосида товар етказиб берган ҳолларда, айланма маблағларни тўлдириш учун кредит олишига тўғри келган. Бунда гаров таъминотининг етишмовчилиги, баҳолаш, суғурталаш ва нотариал расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг мавжудлиги каби омиллар тадбиркорларнинг молиявий имкониятларини чеклаб келарди. Факторинг хизмати эса тадбиркорларга гаров таъминотисиз ва соддалаштирилган тартибда маблағ олиш имконини беради.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан юқорида айтиб ўтилган фармон ва қарорларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида алоҳида ишчи гуруҳ ташкил этилди ҳамда тегишли назорат-режа ишлаб чиқилди.  Олиб борилаётган ишлар натижасида “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан 2024 йилда 190 миллиард сўмлик 193 та факторинг операциялари амалга оширилган. Бунда 5 та йирик (яъни лангар) корхоналарнинг 10 та етказиб берувчилари орқали 870 тага яқин ҳисобварақ-фактуралари молиялаштирилди.

Факторингни оммалаштириш мақсадида тарқатма материаллар (тақдимот ва флаерлар) тайёрланди, банкнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълумотлар жойлаштирилди. Шунингдек, қатор ОАВларида бу бўйича махсус материаллар мунтазам бериб борилмоқда. Энг асосийси, банкнинг йирик мижозлари билан учрашув ҳамда мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.  

Факторинг хизмати корхоналарга қисқа муддатда айланма маблағларни тўлдириш имконини беради. “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан мижозларга электрон платформа орқали, яъни банкка келмай туриб факторинг хизматидан фойдаланиш имконияти яратилган.  Ҳозирда ушбу платформа орқали ўнлаб факторинг операциялари амалга оширилди ҳамда мижозларнинг таклиф ва эътирозларидан келиб чиққан ҳолда уни янада такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: факторинг хизмати-ишбилармонлар учун қулай имконият