Айни кунларда O’zLiDeP партияси ва унинг номзодлари жойларда сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Сайловолди тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Қорақалпоғистон Республикаси  Бўзатов туманида ташкил қилинди. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимида O’zLiDePдан Қонунчилик палатасига номзод Бахитбай Алдамуратов  билан учрашув ташкил қилинди.  

Депутатликка номзод йиғилганларни партиянинг  “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун!”  деб номланган эзгу шиорини ва 5 та мақсад ва 500 та вазифани қамраб олган партиянинг сайловолди дастури билан яқиндан таништирди.  

Таъкидланганидек, бизнес юритишни янада соддалаштириб, 1000 га яқин бюрократик талабни бекор қилиш чоралари кўрилади. Лицензиялар сонини икки бараварга камайтириб, лицензия бекор бўладиган 60 та фаолият учун хабардор қилиш тизими жорий этилади. Яширин иқтисодиёт иллатига муросасиз кураш олиб борилади. Партия илгари сураётган яна бир ғоя тилга олинди: хусусий сектордаги иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилигидаги ходим олдидаги мажбуриятлари соддалаштирилади.  

Келгуси 5 йилда иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилади. Давлат харидларида шаффофликни ошириш ва унда кичик бизнес иштирокини янада кенгайтириш мақсадида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун изчил такомиллаштирилади.  

– Мен учрашувда O’zLiDeP сайловолди дастури ниҳоятда ҳаётга яқин ва инсон манфаатига хизмат қиладиган лойиҳалардан иборат эканига амин бўлдим, – дейди – Бўзатов тумани “Еркиндарё” овул фуқаролар йиғинидан нуроний Худойберген Тлеўлиев. – Партиянинг дастури халқ манфаатини ўйлаб, инсон қадрини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар экани учун ҳам уни қўллаб-қувватлайман. Масалан, кексалар соғлигини тиклаш ва мазмунли дам олиш учун алоҳида дастур қабул қилиш, “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш орқали 70 ёшдан ошган кексаларга бепул тиббий ва зарур ижтимоий хизматни кучайтиришни илгари сурмоқда. Шу жиҳатдан мен партиянинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб, Қонунчилик палатаси ва  маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун ўтказилаётган сайловда O’zLiDePдан кўрсатилган номзодларга овоз бераман.  

Учрашувда кекса авлод вакиллари, ёшлар, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари сўзга чиқиб, O’zLiDePнинг сайловолди дастури инсон манфаатларига хизмат қиладиган халқчил ҳужжат эканини таъкидлаб, сайловда ушбу партиядан кўрсатилган номзодларга овоз беришларини билдирди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
O’zLiDeP: “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун!”