Нукус шаҳридаги Дўстлик майдони олдида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди.

“Эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тадбирда минглаб тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар  иштирок этди.

Тарғибот тадбирида сўз олганлар партиянинг келгуси беш йилликдаги асосий таклиф-ташаббусларига тўхталиб ўтди. Жумладан, O‘zLiDeP тадбиркорлар фаолиятига аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, қонуний фаолият юритаётган ва солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмаслик ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратади.  

Шунингдек, қонун талабларига риоя этмаган ҳолда ер участкаларини олиб қўйиш, мол-мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш каби йўналишларда партия зиммасига олаётган вазифалар ҳам ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга. Партиянинг сув хўжалиги, экология, энергетика соҳаларида давлат-хусусий шерикликни, йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳаларига эса хусусий бизнесни кенг жалб этиш бўйича ўз олдига қўяётган вазифалари ҳудудларни комплекс ривожлантириш учун муҳим қадамлардир.  

Партия сайловолди дастурида таълим соҳасини янада ривожлантириш учун ҳам бир қатор таклифларни илгари сурмоқда. Хусусан, давлат ташкилотларидан мустақил ва холисона баҳолайдиган нодавлат “таълим аудити” тизимини жорий қилиш, мактаблар ўртасида ўтказиладиган барча танлов ва тадбирларда нодавлат мактабларнинг иштирокини таъминлаш, шунингдек, республика ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчиларнинг ўқитувчилари учун бериладиган мукофотлар ҳажмини ошириш – таълимга бўлган эътиборни яна кучайтиради. Бундан ташқари, партия дунёдаги энг нуфузли 500 та хорижий олийгоҳ билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим”ни жорий этиш, олийгоҳлар учун қўшимча 120 минг ўринли ўқув биноси ва 150 минг ўринли талаба турар жойларини қуриш, олий таълим муассасалари илмий салоҳиятни 70 фоизга етказишни ўзининг устувор вазифаси деб билади.    

Партия сайловолди дастурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш борасида ҳам қатор устувор вазифалар белгиланган. Бу борада аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш ва ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигига эришиш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш партиянинг бош вазифасидир. Шунингдек, фойдаланилмаётган майдонларни ўзлаштириш ҳисобига 300 минг гектарда интенсив боғ ва узумзор барпо этиш, ҳар бир маҳаллада етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга кўмаклашувчи шохобчаларни ташкил этиш каби вазифалар ҳам партия сайловолди дастурига киритилган.  

[gallery-19854]

Тарғибот тадбирида партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишдаги вазифалари бўйича ҳам батафсил маълумот берилди.

Тарғибот тадбири машҳур санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди ва иштирокчилар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
O‘zLiDeP: қудратли Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз