Тошкент вилояти Паркент туманида жорий йил 31 март ҳолати бўйича ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 5 минг 388 нафарни ташкил қилди. Жумладан, ижтимоий йўналишлар бўйича 416 нафар, саноат йўналиши бўйича хизматларда 350 нафар, қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 1 минг 888 нафар, ахборот коммуникация йўналишларида 48 нафар, маиший хизматлар кўрсатиш 634 нафар ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш фаолият турлари бўйича 203 нафар аҳоли рўйхатга олиниб бандлиги таъминланди.

Паркент туманининг “Ёшлик” маҳалласида яшовчи Сайёра Адашова инкубаторда жўжа очириб, паррандачилик билан шуғулланади. У ўзини ўзи банд қилганлардан биридир. С.Адашова инкубаторларни субсидия орқали олиб, эндиликда оиласининг даромадини оширишга ҳисса қўшмоқда. 

Ҳозир ҳудудда ўзини ўзи банд қилган аҳоли кўпчиликни ташкил этади. Шу маҳаллада яшовчи “Аёллар дафтари” да турган Фотима Зиявиддинова бугунги кунда субсидия асосида ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилган. Етиштирилган сабзавот маҳсулотлари ва кўкатлар ички бозорга етказилмоқда.  

– Ярим йил олдин “Аёллар дафтари” рўйхатида турар эдим, – дейди “Янги Навбаҳор” МФЙда яшовчи Орзиби Мирхаитова. – Солиқ органи ходимлари томонидан оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилгандан кейин ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида давлат рўйхатидан ўтдим. Тижорат банкидан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, узумни қуритиб, майиз тайёрлашни йўлга қўйдим. Натижалар яхши, ички бозорда маҳсулотимизга талаб катта. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзини ўзи банд қилганлар сони ортмоқда