Ўзига хос санъат асарига айланган қошиқлар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли публицист Нусрат Раҳмат қалами ўткир, сўзи салмоқли ижодкор сифатлари билан бирга ўзига хос қошиқлар коллекцияси билан ҳам эътибор қозонган.
Нусрат Раҳматнинг қошиқлар коллекцияси ҳам асарлари каби мухлисларини топиб улгурган. Уларни бир бор кўрган киши яна томоша қилгиси келади.
Нусрат аканинг айтишича, бу коллекцияга ўтган асрнинг 70-йилларида Грузияга қилинган сафар чоғида асос солинган. Тбилиси шаҳрида эски буюмлар дўкони сотувчисининг даъвати сабаб сотиб олинган ёғоч қошиқлар мана шундай турли халқларга тегишли қошиқлар кўргазмасини вужудга келтирди. Бу қошиқларнинг ҳар бири қайсидир халқнинг, элатнинг тарихи, маданияти, анъаналарини ифодалайди. Яхшилаб разм солинса, қошиқлар фақат ошхона буюми эмас, ўзига хос санъат асари экани аён бўлади.
[gallery-25442]
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА