ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда. Инфратузилмани яхшилаш, аҳолига муносиб шароит яратиш, ижтимоий объектларни замон талаблари асосида модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ушбу ислоҳотлар жараёнини бевосита жойига бориб ўрганиш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Тадбир доирасида журналистлар туманда амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишди.
Шунингдек, пресс-тур доирасида “Очиқлик сиёсати – ҳудуд ривожию аҳоли фаровонлигига хизмат қилади” мавзуида семинар ташкил этилди. Унда марказий ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этди.
Семинарда мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Журналистларни қизиқтирган барча саволларига жавоб қайтарилди.
[gallery-22309]
Учқўрғон тумани ҳокими Дилшод Мирхонов туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2024 йил якунлари ҳамда жорий йил режалари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА