Ер – давлат мулки. Унинг ҳар қаричидан асраб-авайлаб фойдаланиш барчанинг бурчи. Ер тўғрисидаги қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилаётганига қарамасдан, ерларни ноқонуний эгаллаш ва ноқонуний равишда иншоотлар қуриш билан боғлиқ жараёнлар ҳамон давом этаётгани эса ачинарли ҳолдир.

Олиб борилаётган тарғибот ишларимизга қарамасдан, жорий йилнинг ортда қолган 9 ойи давомида Кадастр агентлиги Жиззах вилояти туман, шаҳар бўлимлари инспекторлари томонидан ер назорати тизимида ўтказилган тадбирлар натижасида вилоятимиз бўйича 3622 та ҳолатда 922,88 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.

Жумладан, 536 та ҳолатда ер фондининг қишлоқ хўжалиги тоифасидаги 633,23 гектар, 2248 та ҳолатда аҳоли пунктидаги 91,59 гектар, 96 та ҳолатда саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган 2,22 гектар, 91 та ҳолатда Ўрмон фондининг 21,88 гектар, 465 та ҳолатда сув фондининг 159,41 гектар ва 183 та ҳолатда захирадаги 14,34 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда эгаллаб олинган.

Бундай қалтис ишга қўл ураётганларга суд органлари орқали қонуний чоралар кўрилиб, қурилган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича судларнинг тегишли қарорлари асосида мажбурий ижро органлари томонидан ижроси таъминланиб келмоқда.  

Жорий йилнинг ортда қолган 9 ойи мобайнида 4505 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан жами 29 миллиард 877 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди. Қўлланилган жарималарнинг 1233 тасидан 2 миллиард 624 миллион сўм қисми кадастр органлари томонидан (амалдаги тартиб бўйича 15 кунлик муддатда тўловни амалга оширган ҳуқуқбузарларга 1 миллиард 488 миллион сўм 50 ва 30 фоизлик имтиёзлар қўлланилган тарзда) ундирилиши таъминланди. 342 та тўланмай турган 9 миллиард 739 миллион сўмлик жарима ундирувга қаратилди.

Хусусан, Арнасой тумани “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.С томонидан ер участкаларининг давлат захирасида бўлган сув фонди ерлари ҳисобидаги 16 квадрат метр ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланиб, қурилиш ишлари амалга оширилганлиги аниқланди.  

Кадастр агентлиги Арнасой тумани бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган ер назорати тадбирлари давомида мазкур ноқонуний ҳолат фош этилиши натижасида аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Ф.С.га нисбатан туман бўлими инспекторлари томонидан МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, огоҳлантириш хати берилди.

Худди шунга ўхшаш ҳолат Бахмал тумани “Дўстлик” МФЙ фуқароси У.Е. томонидан содир этилиб, у ўзига тегишли бўлмаган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ва у ерда ноқонуний равишда қурилиш қуриб олинганлиги ўтказилган ер назорати тадбирлари давомида ойдинлашди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро У. Э.га нисбатан МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми бўйича маъмурий баённома тузилиб, огоҳлантириш хати берилди.

Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизда давлат ерларини ва умуман ўзига тегишли бўлмаган ер майдонларини ҳеч кимга, у мансабдор шахс бўладими, оддий фуқароми талон-торож қилишга  асло йўл қўйилмайди. Бу масала билан боғлиқ муносабатлар тенглик ва очиқлик асосида, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига биноан аукцион орқали ёки қонуний йўл билан амалга оширилади.

Нодир Сидиқов,

Кадастр агентлиги Жиззах вилояти

бошқармаси бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбошимчалик билан қурилиш қилган жазоланади