Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолига, энг аввало, қишлоқ жойларида муносиб уй-жой шароитларини яратиш, уларнинг мулк ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга оид кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг барчаси “Инсон қадри учун”, “Давлат – инсон учун” деган эзгу тамойиллар асосида ҳаётга жорий этилаётир.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эгалиги, давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратилиши алоҳида белгилаб қўйилган. Жорий йил 5 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги  қонуни бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқмоқда. Шунга кўра, эндиликда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилиб, эгалик ҳуқуқи берилади. Бу ҳам Янги Ўзбекистонда инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият сифатида улуғланаётганини кенг намоён этади.  

Мазкур қонун билан 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган ер участкаси учун барча ҳудудларда 0,24 гектардан кўп бўлмаган ўлчамда, 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган ер участкаси учун – Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан кўп бўлмаган ўлчамда эътироф этилиши белгиланди. Шунингдек, қонунда уни татбиқ этишнинг мезонлари ҳам аниқ белгилаб берилди. Яъни, 2018 йил 1 майга қадар уй-жой қуриш орқали ўзбошимча эгалланган ер участкасига ҳамда унда қурилган объектларга, ҳужжатларда кўрсатилганидан 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган объектларга, олдинги акция доирасида ҳуқуқлар эътироф этилиши якунига етмаган кўчмас мулк объектларига, 2021 йил 8 июнга қадар ажратилган, бироқ ер ажратиш қарори тасдиқланмаган ер участкасига, фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига, 2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган яшаш учун мўлжалланмаган бинолар жойлашган ер участкасига, хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига татбиқ этиш кўзда тутилди.  

Айни пайтда кўпчилик бу ҳуқуқ эътироф этилишининг асосий шартлари билан ҳам қизиқмоқда. Бунинг учун ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаси бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши, ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги, ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик бўлмаслиги, муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашмаган бўлиши, ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар) каби мезонларга тўғри келиши керак.  

Бино ва иншоотлар, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойлар қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси суғориладиган ерларда жойлашган тақдирда, ҳуқуқларни эътироф этиш масаласи ер фондининг тоифаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўзгартирилганидан кейин кўриб чиқилади. Ер участкалари бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик таркибидан Тошкент, Нукус шаҳарлари ёки вилоят марказлари ҳудуди таркибига ўтказилган ҳолларда ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи улар аввал жойлашган маъмурий-ҳудудий бирликдаги ижара ҳуқуқини эътироф этиш шартларига мувофиқ амалга оширилади.  

Вилоятда қонун ижросини таъминлаш учун ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган бино, иншоотлар белгиланган тартибда хатловдан ўтказилмоқда. Бу жараёнда ҳозиргача 263 минг 619 хонадон ўзбошимчалик билан ер майдонига уй-жой қургани сабабли давлат рўйхатидан ўтказилмагани аниқланди.  

Ўрни келганда шуни ҳам айтиш лозимки, қонунда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига ҳуқуқларни эътироф этиш тартиб ва жараёнлари, маълумот ва зарур ҳужжатларни автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш босқичлари, қонуннинг амал қилиш муддати ҳам белгилаб қўйилган. Буларнинг барчаси инсон қадри эъзозланаётган мамлакатимизда давлат ўз халқига кўрсатаётган ғамхўрликларнинг амалдаги яна бир ифодасидир.  

Менглимамат Абдураҳмонов,

Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга эгалик ҳуқуқи берилади