Мамлакатимизда халқ манфаати ва инсон қадрини улуғлаш борасида бир қатор самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан жорий йилнинг 5 августида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Қайд этиш жоизки, давлатимиз раҳбари 2023 йил 21 ноябрда ер ҳисоби ва кадастр хизматлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида бу масалани қонуний ҳал этиш зарурлигини айтиб ўтганди. Шунга мувофиқ, соҳа мутахассислари ва депутатлар иштирокида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Бунда хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаси инобатга олинди. Олий Мажлис палаталари муҳокамаларида пишитилди. Албатта, бу Қонуннинг қабул қилиниши юртдошларимизга катта қувонч олиб келди. Боиси ўзи яшаб турган хонадонни, ўзининг кичик ватанини ҳужжатлаштириб олиш имкони яратилди. Ҳуқуқларни эътироф этиш ҳудудлар бўйича босқичма-босқич амалга оширилади. 

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларга қурилган бинолар ва иншоотларга тааллуқли маълумотларни ва ҳужжатларни келишиш республика Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бу тизимга 15 та ваколатли ташкилот ҳам тегишли маълумотларни киритади. Тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги вилоят адлия бошқармаси томонидан текшириб чиқилади. Уларнинг натижалари маҳалла бурчаклари, Кадастр агентлигининг сайти орқали жамоатчиликка эълон қилинади. Ижобий хулоса қабул қилинган фуқароларга “СМС” – хабарнома юборилади. У асосида бир марталик тўловни амалга оширганларга ҳар чоракда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори билан ҳуқуқлар эътироф этилади. 

Бу қонун чиқди энди “отни қамчиласам” бўлади, яъни, бемалол ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олсам ҳам, ҳужжат қилиб беришар экан, дегани эмас, албатта. Қонун 6 та боб ва 35 та моддадан иборат бўлиб, унда қуйидаги ер ва мулкларга нисбатан ҳуқуқлар эътироф этилмоқда: 
– 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар якка тартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга; – 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга; – “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларини эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга; – 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер участкаларига; – боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер участкасига; – кичик саноат зоналарига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ер участкасига; – давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига; – ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига. 

Биноларнинг қурилган йили ҳақидаги маълумотлар “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан ер сунъий йўлдошлари орқали олинган суратларни таҳлили натижасида аниқланади. Қонунда ҳуқуқларни эътироф этишнинг асосий шартлари ҳам аниқ белгиланган. Масалан, кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: – ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши; – ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги; – ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги; – муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги; – бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса); – ҳар бир категорияга мос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар). 

Мазкур Қонунда суғориладиган ерларнинг аҳамияти ҳам эътиборга олинган. Яъни бинолар ва иншоотлар, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойлар қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси суғориладиган ерларда жойлашган тақдирда, ҳуқуқларни эътироф этиш масаласи ер фондининг тоифаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўзгартирилганидан кейин кўриб чиқилади. 

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги тамойилларга тушмайдиган ерлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларига қонунчилигимизда маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланган. Маълумот ўрнида, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун 2024 йил 8 ноябрдан кучга киради ҳамда 2028 йил 1 январга қадар амал қилади. 

Баҳромжон Фозилов, 

Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалар: муаммолар бартараф этилиш арафасида