Бугун Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжумани “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан экологияга зарарли ташланмалар миқдорини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига бағишланди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ экологик хавфсизлик бўлими бошлиғи Мунис Сувонов, ESG татбиқ этиш бўлими бошлиғи Маҳмуд Ниғматжонов бу борада олиб борилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида жамият томонидан ишлаб чиқариш корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва табиий ресурсларни тежашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ишлар натижасида эса экологик ҳолатни яхшилаш ва зарарли ташланмалар миқдорини камайтириш бўйича ижобий натижаларга эришилди. 

[gallery-21654]

“Ўзбекнефтгаз” АЖ экологик хавфсизлик бўлими бошлиғи Мунис Сувоновнинг сўзларига кўра, 2024 йилда мазкур ташкилот тизимидаги барча бошқарма ва корхоналар бўйича атмосфера ҳавосига ташланадиган ташланмаларнинг экологик норматив миқдори 142,3 минг тонна қилиб белгиланган. Амалда эса бу миқдор 73,1 минг тоннага камайтирилган, яъни белгиланган меъёрга нисбатан 69,2 минг тонна ёки 48,6 фоизга кам ташланишига эришилган. 

– Оқова сувлар ташланмаларини камайтириш бўйича ўтган йилда белгиланган экологик норматив 11,5 миллион метр куб бўлса, амалдаги кўрсаткич 4,3 миллион метр кубни ташкил қилди. Бу эса 7,2 миллион метр куб камайишга эришиш ва экологик меъёрга нисбатан 62,6 фоизга пастлашни таъминлаш имконини берди. Ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилар 36,6 минг тоннани ташкил этди, белгиланган меъёр эса 57,2 минг тонна. Натижада 20,6 минг тонна ёки 36 фоизга кам чиқинди ажралди. Шунингдек, уларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари самарали амалга оширилди, – деди М.Сувонов. 

Тадбирда дастур доирасида эскирган қозонлар ўрнини энергия тежамкор қурилмалар билан алмаштириш, ёқилғи ресурсларини тежаш мақсадида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани қайд этилди. Бу эса нафақат энергия сарфи, балки умумий эмиссияларни камайтиришга ёрдам берди. Шу билан бирга, янги чанг-газ тозалаш қурилмасини ишга тушириш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш ишлари ҳам самарали олиб борилди. 

ESG татбиқ этиш бўлими бошлиғи Маҳмуд Ниғматжонов тизимда метан эмиссияларни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Тадбирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ҳам катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Унга кўра, жамият бўйича 2024 йилда 348,5 минг туп дарахт кўчати экилиши белгиланган бўлиб, амалда 367 минг туп экилди. Тизимдаги корхоналарнинг 8 та ҳудудида 166 гектар майдонда яшил белбоғлар ташкил этилди. 

Муҳими, бу каби амалга оширилган экологик чора-тадбирлар натижасида табиатга салбий таъсирлар сезиларли даражада камайтирилди. 

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекнефтгаз" АЖ экологик таъсирни камайтиришга қаратилган тадбирларни кучайтирмоқда 