Президент Шавкат Мирзиёев томонидан яратилган Ватанимизнинг ижобий имижи ҳақида ўйлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. 

Имиж сўзи инглизча Image, лотинча Imago — тимсол, кўриниш маъноларини ифодалайди. Шахс ёки ҳодисани оммалаштириш мақсадида одамларга ҳиссий, руҳий таъсир кўрсатишни кўзлаб шакллантириладиган қиёфа, тарғиб қилиш воситаси.

Президентимизнинг Озарбайжонга ташрифи доирасидаги уч муҳим нуқта менинг эътиборимни ўзига тортди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонгa давлат ташрифи доирасидаБоку шаҳрида “Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўйилди. 4,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналарини намоён этадиган улкан мажмуа барпо этилади.

Тарихий ташриф давомида Президентлар Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси янги биносини очди.

Президентимиз Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Фузулий шаҳрида ҳам бўлди. 2023 йил август ойида икки мамлакат етакчилари Фузулий шаҳрида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан биродар халқларимизнинг мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида Мирзо Улуғбек номидаги замонавий мактабга асос солган эди...

Халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг ижобий имижини яратиш Шавкат Мирзиёевнинг улкан мақсадларидан бири эканлигига шак-шубҳа йўқ, албатта. Бу тарихий жараённинг шитоб билан давом этаётганлиги ҳар биримизга фахр-ифтихор бағишлайди.

Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. 

Биз мустақиллигимизнинг дастлабки 25 йилида жаҳон ҳамжамияти назарида, Марказий Осиё нуқтаи назаридан қаралса ишончсиз қўшни, Туркий давлатлар ташкилоти нуқтаи назаридан ажралиб қолган давлат, халқаро экспертлар фикрига кўра, мустабид тузум иллатларидан тўла қутула олмаган, ўз позициясига эга бўлмаган мамлакат сифатида кўрилганмиз.

Ўзбекистон бошқарувига келган Президент Шавкат Мирзиёев бундай салбий қарашларга бутунлай барҳам берди. Ташқи сиёсат борасидаги бош мақсад — Ўзбекистоннинг ижобий имижини яратишга қаратилди.

Тарихан қисқа даврда Ўзбекистоннинг ижобий имижини намоён этишга қаратилган Консепция яратилди, ишлай бошлади.

Тўғри, бунга осонликча эришилмади. Фақатгина Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилди. Биз буни Озарбайжон ташрифи доирасида чуқур англаб етдик.

Ўзбекистон томони ижобий имиж яратиш борасида асосан қуйидаги тамойилларга амал қилиб келмоқда:

Биринчидан — ҳамкорларнинг манфаатларини устун қўйиш, фикрларига ҳурмат билан қараш, ички ишларига аралашмаслик, биринчи бўлиб қўл узатиш, биринчи қадамни ташлаш.

Иккинчидан — тарихий анъаналарга содиқлик, қардошлик тамойилларини улуғлаш, қўшничилик талабларига сўзсиз амал қилиш.

Учинчидан — гегемонлик васвасасидан воз кечиш, ўз куч ва қудратини намоён қилмаслик, манфаатлар мувозанатини эътибордан четда қолдирмаслик.

Тўртинчидан — самимийлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик туйғуларининг устуворлиги.

Бунга энг ёрқин, янги бир мисолни келтириб ўтишни ўринли деб ўйлайман. 

Ўзбекистоннинг Боку шаҳрида жойлашган элчихонаси янги биносидаги заллар Ўзбекистон ҳудудлари номи билан аталган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида заллардан бирига Қорабоғ номини беришни таклиф этди.

Бу кутилмаган фикр, таклиф бутун Озарбайжон халқини қувонтирганига, қалбини ларзага солганига ишонаман.

Ўзбекистоннинг ижобий имижи биз учун қанчалик муҳим, зарурат ва эҳтиёж эканлигини биламизми?

Бугунги дунёда ўзаро муносабатлар анча мураккаблашди. Глобаллашув ўз домига қадриятларни тортмоқда. Кечқурун ҳукмронлик қилган сиёсат, тонгга бориб ўзгармоқда. Ўз моҳиятини, қийматини йўқотмоқда. Ҳатто қудратли мамлакатларнинг ҳам халқаро миқёсдаги обрўси пасайиб кетаётганини кўряпмиз. Сўзи, ҳукми заифлашиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. Дағдаға ва қўрқитишлар билан мақсадга эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатяпти.

Бугунги дунё ҳақида ўйлаганимда Ўзбекистон раҳбарининг узоқни кўзлаган, жаҳон дипломатиясида янгилик бўлган ташаббус ва ғояларидан фахрланаман.

Бугун ўзбекистонлик Европага борадими, Америкагами, Осиёгами — қаерда бўлмасин, уни ҳамма олқишлар билан кутиб олади. Ўзбекистонликлар учун очилмайдиган эшикнинг ўзи йўқ.

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида халқимиз бунга атиги 4-5 йил ичида эришди.

Бугун жаҳонда Ўзбекистон деганда — тинчликпарвар, инсонпарвар мамлакат намоён бўлади.

Ўзбекистон деганда — халқаро ҳуқуқнинг тенг иштирокчиси, халқаро ташкилотлар нуқтаи назарида яқин ҳамкор давлат гавдаланади.

Мамлакатнинг ижобий имижи халқаро спорт мусобақаларида, олимпиадаларда, илм-фан ривожида, туризмда, иқтисодиётда, инвестиция жалб этишда, халқаро молия институтлари ишончини қозонишда жуда муҳим ўрин тутади.

Озарбайжонда “Ўзбекистон” боғи яратилиши, янги элчихона биносининг қад ростлаши жаҳон ҳамжамияти эътиборини ўзига тортмасдан қолмайди.

Бу — Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг янги тимсолини яратиш борасидаги яна бир муҳим қадамидир.

Рустам ХОЛМУРОДОВ,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг янги тимсоли