Янги қонун

Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва улар доирасида қабул қилинаётган давлат дастурларида республикамизнинг транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Зеро, ҳар томонлама ривожланган транспорт тизими ички ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.

Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз транспорт-логистика тизимини жаҳон стандартларига мослаштириш, халқаро аҳамиятдаги транспорт коридорларининг ўтказиш қобилиятини ошириш, янги арзон ва қисқа трансконтинентал транзит коридорларини шакллантириш, шунингдек, минтақа мамлакатларининг жаҳон транспорт тизими билан ўзаро уйғунликдаги ривожланиши таъминлашдан иборатдир.  

Президентимиз томонидан 2021 йилнинг 9 август куни “Транспорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг имзоланиши билан автомобиль, ҳаво, темир йўл, сув ва шаҳар йўловчи транспорти фаолияти ва ҳамкорлигининг ҳуқуқий, иқтисодий ҳамда ташкилий асослари ва тамойиллари белгилаб берилди.

Зеро, шу кунга қадар мамлакатимизда транспорт фаолиятини тартибга солувчи алоҳида Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль транспорти тўғрисида”, “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонунлар, Ҳаво кодекси ва бошқа кўплаб қонун ҳужжатлари мавжуд эди.  

Бироқ барча турдаги транспортларнинг оптимал, мувозанатлашган ва уйғунлашган ўзаро алоқасини таъминлайдиган, самарали логистика тизими, аралаш ташишларни кенгайтириш орқали ягона транспорт тармоғига интеграция қилиш мезонларини белгилайдиган ягона қонун мавжуд эмас эди.  

Мазкур қонун таркибий қисми 9 та боб, 45 та моддадан иборат бўлиб, транспорт ташкилотлари, юк жўнатувчилар, юк қабул қилувчилар, йўловчилар ўртасида қатновларнинг ҳар бир турида, асосан аралаш қатновларда ташиш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.

“Транспорт тўғрисида”ги қонуннинг 1-бобида қўлланиладиган асосий тушунчалар маъноси очиб берилган, хусусан, миллий қонун ҳужжатларида мавжуд бўлмаган янги тушунчалар келтирилган, булар  “аралаш ташишлар оператори”, “ташишлар хавфсизлиги”, “транспорт хавфсизлиги”, “транспорт инфратузилмаси объектлари”, “транзит транспорт йўлаги” ва бошқалар.

Қонуннинг 2-бобида транспорт фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш, Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, транспорт соҳасида давлат назорати, транспорт фаолиятини лицензиялаш, транспорт воситаларини сертификатлаш ва транспорт тарифлари масалалари ёритиб берилган.

Қонуннинг 3-бобида йўловчи, багаж, юк багажи, почта ва юкни ташиш билан боғлиқ фаолиятни ва транспорт-экспедиторлик фаолиятини амалга ошириш асослари таърифланган, мижознинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.  

Ушбу қонун самарали транспорт логистикасидан фойдаланган ҳолда транспорт турларининг мақбул ва мувозанатли, уйғунлашган ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилганлиги сабабли қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқни бартараф этиш имконини беради.  “Аралаш ташишни ташкил этиш” деб номланган 4-боб ушбу қонуннинг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. Ушбу боб аралаш ташишларни амалга ошириш шартларини тартибга солади, аралаш ташиш шартномасининг мазмунини ва тузиш тартибини белгилайди.  

Қонуннинг 5-моддадасига мувофиқ транспорт фаолиятининг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланган:  

хавфсизлик;

экологик тозалик;

транспорт хизматларидан фойдалана олиш;

очиқлик ва шаффофлик.  

Қонунда юкларни транзит ташиш, транспорт логистикаси, транспорт хавфсизлиги алоҳида боблар билан очиб берилган. Шунигдек, республика транспорт тизимининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, қонуннинг 7-бобида алоҳида “Транспорт соҳасида экологик нормаларни таъминлаш” номли 32-модда киритилган.  

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши натижасида:

биринчидан, амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг транспорт соҳасидаги ҳужжатларидан келиб чиқадиган талабларига мувофиқлаштириш, шу жумладан, қонунчиликдаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга;  

иккинчидан, транспорт фаолиятини, шу жумладан аралаш ташишларни амалга оширишда транспорт ташкилотлари ва улар хизматларидан фойдаланувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳуқуқий асосларини яратишга;  

учинчидан, миллий транспорт тизимининг халқаро транспорт-логистика тизимига интеграциялаш жараёнларини чуқурлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида транспорт соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг ушбу соҳадаги халқаро-ҳуқуқий база билан уйғунлаштиришга;

тўртинчидан, транспортда ташишнинг барча турларини барқарор ривожлантириш, уларнинг ҳаммабоплиги ва сифатини ошириш учун шарт-шароитлар яратишга;  

бешинчидан, йўловчи ва юк ташиш халқаро бозорида миллий транспорт тизимининг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратишга;  

олтинчидан, транспорт тизимини давлат томонидан бошқариш самарадорлигини оширишга;  

еттинчидан, республика ҳудуди бўйлаб барча турдаги ташишларни амалга оширишда рақобат муҳитини ривожлантириш учун шароит яратишга эришилди.  

Шу нуқтаи назардан, мазкур қонун мамлакатимиз транспорт тизимининг ҳолати ва ривожланиши учун жуда муҳим аҳамият касб этиб, унинг бошқа инфратузилма тармоқлари билан бирга жамият фаолияти учун асосий шароитларни таъминлаши, ижтимоий-иқтисодий ва ташқи сиёсат мақсадларига эришишда муҳим элемент сифатида хизмат қилиши шубҳасиздир.  

Сардор Гаффоров,  

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги  

юридик бошқармаси раҳбари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ягона транспорт тизими