Туризм нафақат иқтисодий даромад манбаи, балки давлатнинг ижобий имижини яратишда ҳам муҳим воситага айланган. Ўзбекистон ҳам бу борада катта салоҳиятга эга мамлакатлар қаторидан жой олмоқда. Тарихий ёдгорликлар, бетакрор табиий манзаралар, миллий урф-одат ва анъаналар уйғунлиги туризм саноатининг пойдеворини мустаҳкамлаб, уни стратегик ривожланиш йўналишларидан бирига айлантирмоқда.

Ўзбекистон ҳудуди қадимдан Буюк ипак йўлининг марказий қисмида жойлашган. Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлар дунё цивилизацияси тарихида ўзига хос ўрин эгаллайди. Айнан шу шаҳарлар сайёҳлар учун ўзига жалб қилувчи “очиқ осмон остидаги музей” бўлиб хизмат қилмоқда. Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони, Ичан қалъа каби ёдгорликлар йилдан-йилга минглаб хорижий сайёҳларни жалб этмоқда. 

Шунингдек, ўзбек халқининг миллий таомлари хилма-хиллиги, ҳунармандчилик маҳсулотлари, фольклор анъаналари ҳам сайёҳлар учун алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

Туризм инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилган ишларга эътибор қаратилса, аввало транспорт, меҳмонхона, ахборот технологиялари ҳамда хавфсизлик тизими сезиларли даражада такомиллаштирилганини кўриш мумкин. 

Хусусан, Электрон виза тизими соддалаштирилди ва ариза топшириш жараёни онлайн шаклга ўтказилди. Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида юқори сифатли меҳмонхоналар, оилавий турар жойлар сони ошди. Йирик шаҳарларда туристлар учун ахборот марказлари ва интерактив хариталар ишга туширилди. Сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Туризм полицияси” тизими йўлга қўйилди. Бундан ташқари, миллий маданият, урф-одат, халқ амалий санъати, миллий таомлар ва фестиваллар орқали туризмнинг маданий ва гастрономик йўналишлари ҳам фаол ривожлантирилмоқда.

Яқин йилларда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш борасида қуйидаги йўналишларда инновацион ёндашувлар кузатилди:

Зиёрат туризми – Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз сингари шаҳарлар тарихий қадамжолар орқали минглаб сайёҳларни ўзига жабл этмоқда. 

Қўқон, Фарғона водийси, Зомин, Бойсун тоғли ҳудудларида экотуризм ривожланмоқда. Ушбу ҳудудларда жаҳон стандартларига мос равишда реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. 

Соғломлаштириш туризми – санаторийлар, даволаш масканлари, шифобахш сув манбаларига ташриф буюриш орқали нафақат дам олиш, балки табобат орқали маълум касалликларга шифо топиш ҳам мумкин. 

Маҳаллий ҳунармандчилик ва этнотуризм – Марғилон атласи, ўзбек дўппидўзлик мактаблари, Риштон кулолчилик маркази жаҳонга маълум ва машҳур. Ўзбек миллий либослари нафақат мамлакатимизда, балки жаҳоннинг йирик подиумларида ҳам намойиш этилмоқда.

Шунингдек, Самарқанддаги “Silk Road” туристик маркази, Бухородаги қадимий шаҳарчалар реконструкцияси ва “Toshkent City” лойиҳалари орқали замонавий ва тарихий туризм уйғунлаштирилмоқда.

  Ўзбекистонга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини янада ошириш учун қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Аввало, маркетинг ва реклама фаолиятини кучайтириш – Ўзбекистоннинг туристик имкониятларини дунёга танитиш учун ижтимоий тармоқлар, блогерлар, халқаро медиа орқали кенг кўламли PR кампаниялар ташкил қилиш. Ушбу усул орқали нафақат хорижий, балки маҳаллий сайёҳларга номаълум манзилларни танитиш ва уларда саёҳатга бўлган қизиқишни янада ошириш мумкин.

Маҳаллий гидлар ва таржимонлар тайёрлаш оқали чет эллик сайёҳларга профессионал хизмат кўрсата оладиган хорижий тилларда сўзлашувчи мутахассислар сонини ошириш. Гид ва таржимонлар нафақат хорижий тилларни, балки мамлакатимиз тарихини чуқур билиши ҳам мақсадга мувофиқ. 

Маҳаллий аҳолининг туризм маданиятини ошириш мақсадида сайёҳлар билан маданиятли мулоқот, қулай муҳит яратиш, ижобий таассурот қолдириш борасида аҳоли ўртасида семинар ва тренинглар ўтказиш лозим.

Интерактив, рақамли хизматларни кўпайтириш лозим. Бунда туристик мобиль иловалар, виртуал гидлар, сунъий интеллект асосида йўриқномалар тайёрлаб замонавий сайёҳлар эҳтиёжига жавоб бериш керак.

Ўзбекистонда туризм соҳаси нафақат иқтисодий, балки маданий ва ижтимоий тараққиётга хизмат қиладиган муҳим йўналиш. Табиатнинг бетакрор манзаралари, бой тарихий мерос, меҳмондўст халқимиз ва замонавий инфратузилма сайёҳлар учун идеал муҳит яратмоқда. Эндиликда бу имкониятларни янада кенгайтириш, туризм орқали мамлакат брендини дунёга танитиш – ҳар бир соҳа вакиллари олдида турган устувор вазифадир.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти: Таҳлил ва таклифлар