Эртага Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти илк саммити олдидан ЎзА мухбири мамлакатимизнинг мазкур тузилма доирасидаги фаолияти ҳақида Тошкент давлат шарқшунослик университети мутахассисларининг фикрини ёзиб олди.

– Маълумки, 2021 йил 12 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммити ўтказилган. Мазкур анжуманда иштирок этган давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташкилот номини “Туркий давлатлар ташкилоти” этиб ўзгартиришни ҳамда Туркманистонга кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги тарихий қарорни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди.

Ушбу қарор ташкилот фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, тузилманинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини оширишга хизмат қилган муҳим тарихий воқеа бўлди, десак муболаға эмас. Шунингдек, Истанбул саммити якунида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 2022 йил Ўзбекистонда ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Йиғилишда савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва “яшил” иқтисодиёт, рақамли технология, транспорт ва коммуникация, таълим ва маданият соҳаларидаги кўп қиррали муносабатни ҳар томонлама кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган. Ўзбекистон Президенти саммит қатнашчиларига Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш тўғрисида қарор қабул қилингани учун миннатдорлик билдириб, ташкилотга аъзо мамлакатлар фондларида сақланаётган нодир асарларни тадқиқ этиш, таржима қилиш, ушбу нодир мероснинг ягона электрон базасини яратиш муҳимлигини таъкидлаган.

Ўшанда давлат раҳбарлари томонидан ўндан зиёд ҳужжат, жумладан, саммитнинг якуний декларацияси, “Туркий дунё нигоҳи-2040” дастурий ҳужжати ва кун тартибига киритилган бошқа қарорлар имзоланган.

Датлаб 2009 йил 3 октябрда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши ташкил этилиб, давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш тузилманинг бош мақсади сифатида белгиланган эди. Ўзбекистон Республикаси Кенгашга расман 2019 йил сентябрь ойида аъзо бўлган. Бугунги кунда номи ўзгарган – Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик савдо-иқтисодий муносабатни янада мустаҳкамлаш, бу йўлдаги барча глобал хуруж ва таҳдидларга биргаликда курашишда муҳим воситадир. Ташкилот Марказий Осиё ва Кавказ ҳудудида ривожланаётган транспорт ҳамда энергетика йўлакларида хавфсизлик ва ҳамкорликни таъминлаш имконини беради. Шунингдек, оммавий маданиятнинг салбий оқибати сифатида қадриятлар емирилиши хавфи кузатилаётган бир даврда халқларимизнинг ўзига хос маданий бирлигини сақлаб қолиш жуда муҳим.

Маълумки, жорий йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон ва Туркия муносабатларига 30 йил тўлди. Ташкилот доирасида кўп йиллик тарихга эга ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун янада қулай муҳит шаклланиши шубҳасиз.

Самарқанд шаҳрида ўтадиган навбатдаги анжуман Туркий давлатлар ташкилотининг илк йиғилиши сифатида тарихда қолади. Ташкилот фаолиятининг эътиборга молик жиҳатларидан бири шундаки, аъзо давлатларни биродарлик, тарихий ўзлик ва ҳамкорликка бўлган умумий интилиш бирлаштирган. Ушбу давлатлар тарихан бир-бирига узвий боғлиқ, бугунги кунда ҳам мавжуд манфаат ва эҳтиёжлар муштараклиги шубҳасиз.

Мазкур уйғунлик 200 миллионга яқин аҳоли, ўнлаб миллат ва элатни қамраб олгани билан нечоғли эътиборга молик экани аён. Ўзбекистон Республикасининг ташкилот фаолиятидаги фаоллиги эса хавфсизликни таъминлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданий ўзликни сақлаб қолиш борасидаги миллий манфаатларга ҳамоҳанг бўлиб, келгуси равнақимизга хизмат қилиши табиий.

Самарқанд саммити доирасида ташкилот фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи янги, муҳим қадамлар қўйилиши ҳам аниқ.

Қаҳрамон Ҳақбердиев,

Шарқ мамлакатлари ривожланишини тадқиқ этиш

илмий-таҳлил маркази директори,

иқтисод фанлари номзоди,

Дурдона Мадаминова,

сиёсий фанлар номзоди, доценти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ТДТдаги иштироки: тарихий зарурат ва манфаатлар уйғунлиги