Ўзбекистонни олтинлар мамлакати деб аташмоқда. Бу, авваламбор, дунёда энг сифатли – 99,99 фоизли олтин маъдани учун бўлса, кейин толаси бақувват ўзбек пахтасига “оқ олтин” деб ном бердилар. Янги Ўзбекистонда яна бир олтин яратилди. У курраи заминдаги деярли барча қитъаларни забт этаётган “қизил олтин” – Ўзбекистон заъфаронидир.

Атиги 4 йилда ақл бовар қилмас ишлар рўй берди. “ВМВ HOLDING” компанияси Жиззах вилоятининг Бахмал тумани тоғолди майдонларида 700 гектарли заъфарон плантацияларини ташкил этди.

– Заъфарон инсон қонидаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. Қолаверса, қон босими ошишига йўл қўймайди ва мувозанат ҳолатда ушлаб туришга хизмат қилади,  – дейди “BMB Impex” директори ўринбосари Миркамол Мирҳабибов. – У қонни суюлтира олиш хусусиятига эга. Организм заъфарон истеъмол қилгач, ўзида 3 босқичли ўзгаришларни сеза бошлайди. Биринчиси, организм тозаланади, иккинчиси, шикастланган ҳужайралар тикланади ва учинчиси қувватланади, яъни ўзининг қувватини тиклайди.

Аммо... заъфарон дунёдаги энг инжиқ, эътиборталаб ўсимликдир. Унга доимий мўътадил, салқин ҳаво, бир меъёрдаги намлик, кунбай ишлов керак.  “ВМВ HOLDING” заъфарон ўстиришнинг барча қийинчиликларини сабр ва илм билан енга олди. Ниҳоят, Ўзбекистон дунёдаги заъфарон – “қизил олтин” етиштирувчи кам сонли давлатлар қаторидан жой олди.  

– Илгари фақат хомашё сифатида заъфарон маҳсулоти етиштирилаётган, қадоқланаётган ва сотилаётган бўлса, ҳозирги кунда заъфаронни чуқур қайта ишлаб, ундан  янги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Улардан заъфарон қўшилган қора ва кўк чой, табиий асал ҳамда ош тузини айтиш мумкин. Яқин кунларда заъфаронли ун ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган, – дейди Миркамол Мирҳабибов.

Бугун Жиззах вилоятининг Бахмал туманида унутилмас воқеа рўй берди. Заъфарон қуритиш ва қайта ишлаш корхонасининг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлди. Шу муносабат билан бу ерга юрт оқсоқоллари, мамлакат вазирлик ва идоралари масъуллари, вилоят ва туман раҳбарлари келдилар.

– Мен муҳтарам Президентимизга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Чунки  бу лойиҳанинг бош ташаббускори ҳам, асосий қўллаб-қувватловчиси ҳам Президентимиздир, – деди “ВМВ HOLDING” Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов.  – Салкам 3 йиллик изланишлар, ўрганишлардан сўнг ўтган йили Америка Қўшма Штатларига экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритгандик.  Бу йил эса “USDA ORGANIC” сертификатини олдик. Бу жаҳон бозорида жуда катта эътиборга эга бўлган сертификат ҳисобланади. Заъфаронга олинган мазкур сертификат Ўзбекистондаги озиқ-овқатлар учун олинган биринчи расмий рухсатномадир.

– Бу ҳамкорликдаги лойиҳа ва ҳали бизнинг йўлимиз узоқ, – дейди Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна. – Ўзбекистон заъфаронининг Европа бозорида қатъий ўрин эгаллаши Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаётгани туфайли рўй берди, деб ўйлайман.

Алвон тасма кесилиб, янги корхона иш бошлади. Бу ерда заъфарон қуритиш, саралаш, қадоқлаш бўлимлари бор. Заъфарон плантацияларини кенгайтириш, қуритиш ва қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 120 млн. еврони ташкил этади. Жумладан,

–70 млн. евро тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;

–37 млн. евро ўз маблағи;

– 13 млн. евро кредит маблағлари.

2024 йил 8-9 апрель. Ўзбекистон Президенти Жиззах вилоятига ташрифи чоғида заъфарон плантацияларини 2 минг  гектарга етказиш топшириғини берди. Жумладан, энди Ғаллаорол ва Зомин туманларида ҳам заъфарон плантациялари бунёд этилади.

2024 йилнинг сентябрь ойидан эътиборан Бахмалнинг яна 300 гектар майдонлари ўзлаштирилиб, заъфарон пиёзбошлари экилмоқда.

Ўзбек заъфарони дунёнинг энг тоза экологик маҳсулотларидан бири деб топилди. Бу эса дунё бозорига очилган эшик эди.  

Заъфарон маҳсулотлари экспорти 2021 йилда  1,2 млн. евро бўлган бўлса, 2022 йилда 2,7 млн. Евро, 2023 йилда 4,5 млн. еврони ташкил этган. 2024 йилда 12 млн. еврога етказиш режалаштирилган.

“ВМВ HOLDING” ноу-хао сифатида польшалик мутахассислар билан ҳамкорликда “AgroNanoGel” гидрогель маҳсулотини қўллай бошлади. Гидрогель ўсимликлар учун сув захираси ҳисобланади. Унинг қўлланиши бутун вегетация даврида ўсимликлар учун оптимал сув шароитларини таъминлайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалигида гидрогелнинг қўлланиши 40-45 фоизгача сувни тежаш имкониятини беради.  

– Айни пайтда далаларимизда гидрогель қўллаш жараёни давом этяпти. Ҳар бир туганакнинг остига 2 граммдан гидрогель солиб усти тупроқ билан ёпилмоқда. Уруғларимизнинг оралиқ масофаси 10 см ни ташкил қилади. Ҳозир 70 га 10 схемада экяпмиз, – дейди “ВМВ HOLDING” бўлим бошлиғи Собиржон Эгамбердиев.– У бир туганакнинг остида 6 ойгача намликни сақлаб туради. Ҳозирги ҳолатдаги 2 грамм гидрогелимиз сувни тўлиқ ютган.

– Экилганидан икки кундан сўнг суғориш бошланади. Суғорилганидан кейин узоғи бир ой ёки 20 кунда гуллай бошлайди. 5 йил давомида хосил бераверади, – дейди “ВМВ OPERA” ижрочи директори Аслиддин Худойназаров.

“ВМВ HOLDING”нинг олтин қоидаси бор. Қаерда, қайси йўналишда иш юритилмасин, ижтимоий масалалар унинг учун бирламчи. Бахмалда ҳам заъфарон етиштириш жараёнида 120 та доимий, 25 минг нафар мавсумий иш ўрни яратилди.

– Бўстон қишлоғида яшайман. Ҳозирги кунда “BMB HOLDING” компаниясида ишчи бўлиб ишлайман. Заъфарон туфайли қишлоғимиздаги барча уйда ўтирган аёллар иш билан таъминланди. Ишчи ходимларга автобуслар қўйилган, шароитлар яхши. Иссиқ овқат берилади, – дейди ишчи Маърифатхон Бердалиева.  

Шу билан бирга лойиҳа ташаббускори томонидан қўшимча равишда киритилган 5 млрд. сўм сармоя натижасида 2,5 км.га яқин йўлларга бетон қопламаси ётқизилди ва 35 км узунликда электр тармоқлари тортилди.

“ВМВ HOLDING”, унинг заъфарон плантациялари, бугун очилган янги корхоналар аслида Ўзбекистон Президентининг нафақат очиқлик, балки иқтисодий эркинлик сиёсатининг натижаларидир.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/KD1CbwPBxf4?si=TjIiKPnN0KHdf8x3" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(сурат,видео),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг “Қизил олтин”и ёки “ВМВ HOLDING”дан яна бир хушхабар (+видео)