-

БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида ўтказилган «The Future is Now: Addressing Multidimensional Poverty for Sustainable Development» («Келажак бугун бошланади: барқарор ривожланиш учун кўп ўлчовли камбағалликка қарши кураш») мавзусидаги тадбирда халқаро ташкилотлар ва экспертлар Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш ва ислоҳотлар тажрибасини юқори баҳолади. Таъкидланишича, сўнгги йилларда мамлакат салмоқли натижаларга эришди: камбағаллик даражаси деярли уч бараварга камайди, 7,5 миллион киши камбағаллик ҳолатидан чиқди ҳамда камбағалликни кўп ўлчовли баҳолашнинг миллий методологияси жорий этилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори, Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Обид Ҳакимов Ўзбекистоннинг молиявий ва кўп ўлчовли камбағалликка қарши кураш йўналишидаги натижаларини тақдим этди. Унинг таъкидлашича, миллий сиёсатнинг асосий устувор йўналиши аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган манзилли ижтимоий дастурлар ва кенг қамровли ислоҳотлар орқали инсон капитали ривожини таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон раҳбари таъкидлаганидек, «инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудларда аҳоли ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар яратиш кўп ўлчовли камбағалликни қисқартиришда муҳим қадам бўлди».

Шу мақсадда бугунги кунда қийин шароитга эга ҳудудларда, 3,5 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган жойларда инфратузилмани яхшилаш ишлари фаол амалга оширилмоқда. Фақатгина жорий йилнинг ўзида 470 минг хонадоннинг ёрдамчи ерлари сув билан таъминланди, 790 минг хонадонда эса электр таъминоти яхшиланди.

Келаси йилда инфратузилмани ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун яна 400 миллион доллар йўналтирилиши режалаштирилган. Шунингдек, ичимлик суви тармоқлари, канализация, йўллар, мактаб ва болалар боғчалари қурилишига қиймати 1,3 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Ҳар йили кам таъминланган оилаларга ипотека субсидиялари тақдим этилади.

Ўзбекистон билан бир қаторда Руанда, Коста-Рика, Мексика, Чили, Гватемала, Индонезия ва яна бир қатор давлат вакиллари ҳам ўз амалий ва илмий натижалари билан ўртоқлашди. Мутахассислар чиқишларида таълим ва соғлиқни сақлашга кенгроқ имконият яратиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақамли технологияларни жорий этиш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Африка иттифоқи (AUDA-NEPAD) иштирокчиси Барфоломью Армахнинг таъкидлашича, бугун 500 миллиондан ортиқ африкаликлар кўп қиррали камбағаллик шароитида яшамоқда. Шу билан бирга, ҳозирги кунда ижобий мисоллар ҳам мавжуд – Ҳиндистон, Эфиопия ва Гана тажрибалари шулар жумласидандир. Асосий воситалар сифатида эса базавий хизматларга йўналтирилган инвестициялар, комплекс ёндашув ҳамда кўп ўлчовли камбағаллик индекси (MPI)ни миллий бюджетларга интеграция қилиш қайд этилди.

БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UNDESA) бош котиби ўринбосари Бьёрг Сандкьер таъкидлаганидек, кўп ўлчовли камбағаллик индекси (MPI) яширин муаммоларни, айниқса, болалар ва низоли ҳудудлардаги аҳоли орасидаги заифликларни аниқлаш имконини беради. У «Beyond GDP» ташаббусининг аҳамияти ва Қатарда ўтказилиши режалаштирилаётган Иккинчи Жаҳон ижтимоий ривожланиш саммитига тайёргарлик жараёнларини алоҳида таъкидлади.

ЭСКАТО ижроия котиби ўринбосари Линь Яннинг таъкидлашича, Осиё-Тинч океани минтақаси камбағалликни қисқартиришда муайян ютуқларга эришган, бироқ ҳали ҳам БРМ-1 мақсадларига эришиш йўлидан четда қолмоқда. Шу муносабат билан ESCAP заиф тоифаларни аниқлаш учун рақамли платформаларни ривожлантирмоқда ҳамда 2026 йилга мўлжалланган «Social Outlook» минтақавий ҳисоботини тайёрламоқда.

Гватемала ижтимоий сиёсат вазири ўринбосари Клаудия Валенсуэла хавотирли маълумотларни тақдим этди: MPI-2024 кўрсаткичларига кўра, мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи (57,7 фоиз) камбағаллик шароитида яшайди. Бу ҳолат айниқса, қишлоқ жойларда ва майя халқлари орасида яққол кўзга ташланади. Дастурларни манзилли йўналтириш мақсадида хонадонлар ижтимоий реестри яратилган. Шу билан бирга, «Mano a Mano» стратегияси аниқ камчиликларни бартараф этишга қаратилган бўлиб, у идоралараро ҳамкорлик асосида амалга оширилмоқда.

Мексика Миллий статистика ва география тизими координатори Клаудия Мальдонадо таъкидлаб ўтди: дунёда биринчи бўлиб расмий кўп ўлчовли камбағаллик индексини жорий этган мамлакат айнан Мексика бўлган. 2016-2024 йиллар давомида ушбу кўрсаткич 43,2 фоиздан 29,6 фоизга тушган. Шунга қарамай, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имконияти билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда ва 7 миллион киши ҳали ҳам оғир камбағаллик шароитида яшамоқда.

Чили Ижтимоий ривожланиш вазирлиги котиб ўринбосари Матиас Косинянинг маълум қилишича, 2009-2022 йиллар оралиғида мамлакатда кўп ўлчовли камбағаллик индекси (MPI) бўйича камбағаллик даражаси деярли икки баробарга камайган. Шу билан бирга, индекс бўйича камбағал деб топилган аҳолининг 80 фоиздан ортиғи даромад кўрсаткичига кўра камбағал сифатида таснифланмайди. MPI Чилида сиёсий мулоқот ва ижтимоий ислоҳотларни баҳолаш воситасига айланган. 2023-2024 йилларда эса индексга янги кўрсаткичлар – бандлик, рақамли хизматларга етарли имконият ва хавфсизлик қўшилди.

БМТнинг Африка учун Иқтисодий комиссияси (UNECA) гендер, камбағаллик ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича директори Зузана Бриксиова Швидровскининг хулосасига кўра, Африка тажрибаси шуни кўрсатадики, чекланган ресурсларга эга мамлакатларда ҳам камбағалликни қисқартириш мумкин, аммо низолар ва иқлим хавфлари ҳали ҳам вазиятни оғирлаштирмоқда. У гендер масалаларига сезгир ёндашув ва камбағалликни қисқартириш сиёсатига иқлимий кун тартибини интеграция қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш тажрибаси юқори баҳоланди